Amnesty International: Эронда юздан ортиқ намойишчилар ўлдирилди

0
1254
Манба: Yenisafak.com

Ўтган ҳафтанинг жума кунида Эронда бензин нархи камида 50 фоизгача оширилиши эълон қилинди. Бунга норози бўлган халқ ҳукуматга қарши намойишлар уюштирди. Amnesty International ташкилотининг хабар беришича, Эроннинг 21 та шаҳрида бўлган бу намойишларда ҳукумат томонидан 100 дан ортиқ одам ўлдирилган. «Ташкилот ҳақиқий қурбонлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзи маълумотларга кўра 200 киши ҳалок бўлган», дейилади унинг баёнотида.

Снайперчилар намойишчиларни томдан туриб ва битта ҳолатда вертолётдан ўққа тутдилар. Разведка ва хавфсизлик кучлари жасадларни ўз оилаларига қайтариб бермаган.

Эрон суд маҳкамаси вакили Ғуломҳуссайн Исмаили мамлакатда тинчлик ўрнатилганини айтди. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеолар душанба оқшомида ҳам бир нечта шаҳарларда норозилик намойишлари давом этгани ва кўчаларда хавфсизлик кучлари зўравонлик қилаётганидан далолат бермоқда. Расмийлар берган маълумотларга кўра,  1000 га яқин намойишчи ҳибсга олинган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг