Дональд Трамп: ”АҚШ ва Хитой ўртасида савдо битими имзоланмас экан, биз божларни янада оширамиз”

0
1511
Фото: The Guardian

Хитой ва АҚШ ўртасида анчадан бери савдо уруши давом этиб келмоқда. Бу уруш бутун дунё бозорларига ўз таъсирини ўтказиб, мамлакатларнинг иқтисодий ривожига тўсиқ бўлмоқда.

19 ноябрда АҚШ президенти Дональд Трамп агар Пекин билан савдо-сотиқ бўйича келишувга эришилмаса, Хитойдан келаётган товарларга белгиланган бож янада кўтарилишини маълум қилди.

«Агар биз Хитой билан келишувга эришмасак,  мен тарифларни янада ошираман»,  деди у Оқ уйда журналистларга. Шунингдек, АҚШ президентининг айтишича, Хитой савдо битимини имзолашга мажбур бўлади.

Жаҳоннинг энг кучли иқтисодига эга бўлган Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо битими имзоланишини кўпчилик сабрсизлик билан кутмоқда ва бу келишув савдо уруши тугатилишининг “биринчи босқич”и бўлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг