ЎЗБЭКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

0
2451

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қайта реконструксия қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир ўтказилди- деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Бугун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг қайта реконструксия қилиниб, моддий-техник базаси янгиланган янги ўқув биноси фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда Беларус Республикаси спорт ва туризм вазири Сергей Михайлович Ковалчук меҳмон сифатида иштирок этди. Вазир Дилмурод Набийев Беларус Республикаси билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришилгани, хусусан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари ва гимнастика бўйича тренерлар тайёрлаб берадиган қўшма факултетини ташкил этилиши ва битирувчиларга қўшма диплом берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институтига “университет” мақоми берилди. Шу асосда университетнинг ўқув бинолари қайта реконструксия қилиниб, моддий-техник базаси янгиланди. Университет ҳудудидаги бинолар ва иншоотларни таъмирлаш ва реконструксия қилиш, жиҳозлаш учун 2018 – 2021-йиллар давомида маблағлар босқичма-босқич ажратилиши белгилаб қўйилган. Бугунги кунда университетда истеъдодли ёшларни саралаб олиш, республика ва халқаро спорт мусобақаларида олимпия ҳамда миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ва жамоаларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Университетда 5 та факултет мавжуд бўлиб, бакалавр босқичида 3335 нафар, магистратура босқичида 50 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, 18 та кафедра, 9 бўлим мавжуд. Таълим-тарбия ва ўқув жараёни 333 нафар юқори малакали мутахассислар, жумладан, 21 нафар фан доктори, профессор, 56 нафар фан номзоди, доцент томонидан олиб борилмоқда.

Айни пайтда университетнинг 5 та ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи, 2 та ошхона ва ахборот-ресурс маркази, манеж, бокс, таеквондо, оғир атлетика, гимнастика ва спорт гимнастика заллари, теннис, найза улоқтириш майдонлари, ёзги ва қишки сузиш ҳавзалари, футбол ўйингоҳи фаолият кўрсатмоқда. Университетда бугунги кунга қадар 30 мингга яқин олий маълумотли мутахассислар тайёрланган. Талабаларнинг аксарият қисми спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари, хизмат кўрсатган спорт усталари унвонларига сазовор бўлишган. Улар мамлакатимиз терма жамоалари аъзолари таркибида Олимпиада, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келишмоқда.
 
Келажакда университет ҳудудида 1600 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 600 ўринли ўқув биносига ега бўлган гимнастика зали, 3 та спорт иншооти қуриб битказиш ҳамда футбол майдони ва унинг маъмурий биносини қайта реконструксия қилиш режалаштирилган. 


Манба: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг