Божхонадан тезкор янгиликлар.

0
1895

Юк автомашиналаридаги ёғочлар орасига нима яширилган эди?
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари инсон учун энг азиз неъмат – сиҳат-саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, ҳар хил шароитларда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган дорилар шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.

Афсуски, ушбу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг  “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган мана бу “Камаз” юк автотранспорт воситасини инспекцион кўрик мажмуаси кўмагида божхона кўригидан ўтказишганда, тиркамага ортилган ёғочлар орасида шубҳали товарлар борлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, тиркамадаги ёғочлар тушириб кўрилганида, улар орасида хорижда ишлаб чиқарилган, 14 турдаги умумий киймати 122 млн. сўмдан ортиқ дори воситалари хамда “Гербалайф” биологик фаол қўшимчалари ва авто эҳтиёт қисмлари яширилганлиги фош бўлди.

Шунингдек, мазкур постда божхона кўригидан ўтказилган яна бир юк автомашинасининг рентген тасвирлари божхоначиларни шубҳалантириб қўйди. Шундан сўнг автомашина тўлиқ божхона кўригидан ўтказилганида, унга ортилган ёғочлар орасига, тиркаманинг ён томонида жойлашган темир қути ичига ва салондаги ўриндиқлар остига 28 турдаги авто эҳтиёт қисмлари ва турли товарлар яширилганлиги маълум бўлди.

Божхона назоратидан бекитганча олиб киришга уринилган мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 15 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Мана бу юк автотранспорт воситасида ҳам худди шундай усулда божхона қоидабузарлиги содир этилган. Яъни, тиркамадаги ёғочлар орасига йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 2 турдаги манометрларни яширганча олиб киришга уриниш фош қилинди. Мазкур товарларнинг умумий қиймати салкам 27 млн. сўмни ташкил қилар экан.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Асл манба: customs.uz

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг