Афғонистон пойтахти Қобулда портлаш юз берди, олти киши ҳалок бўлди

0
2127
Манба: NDTV.com

Сешанба куни Афғонистон пойтахти Қобул марказида юз берган портлаш, камида олти кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зудлик билан зиммасига олмади.

«Биз бу худкушлик ҳужуми бўлганми ёки мотоциклга магнит бомба қўйилганми текширяпмиз», деди Ички ишлар вазирлиги вакили Насрат Раҳими.

Қобул шимолидаги Парван вилоятининг пойтахти Чарикар шаҳрида Афғонистон Президенти Ашраф Ғани иштирок этган сайлов митинги яқинидаги портлаш 24 кишини ўлдирди ва 31 кишининг жароҳат олишига сабабчи бўлди.

Толибон қўмондонлари афғон ва хорижий кучлар билан тўқнашувларни кучайтириб, одамларни 28 сентябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида овоз беришдан маҳрум қилишларини, бу ерда эса, Ғани “иккинчи беш йиллик муддатга” даъвогар бўлишини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг