АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 8600 тагача камайтирди

0
1485
манба: AP Photo

Қўшма Штатлар Толибон билан феврал ойида тузилган битимнинг бир қисми сифатида Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 8600 тагача қисқартирди. Бу ҳақда 18 июнь куни АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучларининг бошлиғи генерал Франк Маккензи хабар берган.

Маккензи АҚШ кучларининг Афғонистондан навбатдаги олиб чиқилиши қачон ва қаерда бўлишини очиқламади. Унинг айтичича, Толибон билан келишувга биноан кейинги йилнинг май ойигача АҚШ ўз кучларини тўлалигича Афғонистондан олиб чиқиб кетиши керак, аммо, бу Толибоннинг бир неча ишларни амалга оширига боғлиқ.
“Биз февралда тузилган келишувдаги ҳарбийларни камайтириш талабини бажардик.Энди Афғонистондан мамлакатимизга ҳужумлар уюштирилмаслиги учун бизни қаноатлантирадиган бир неча шартлар бажарилиши керак. АҚШга хавф туғдирадиган фигура Толибон эмас. У,албатта,Ал-Қоида ва ИШИДдир”. дейди Маккензи.

Февралдаги битимнинг бир қисми сифатида Толибон ҳам ҳеч қайси жангари гуруҳнинг Афғонистон ҳудудидан туриб АҚШга ҳужум уюштирига йўл қўйилмаслигини таъминлашга рози бўлган.Маккензининг айтишича, Толибон ўзига қўйилган талабларнинг барчасини бажаргани йўқ. Аммо, ҳали Толибонда вақт бор ва АҚШ буни кузатиб боради.

АҚШ Афғонистонга 2001 йилда ўз қўшинини олиб кирганди. Президент Дональд Трамп ҳам ўз ҳарбийларини Афғонистондан бутунлай олиб чиқиб кетишга рози. Трамп АҚШ кучлари бу мамлакатда шунчаки фуқаролар ўртасидаги можароларни назорат қилаётганини ва уларни уйга қайтариш кераклигини таъкидлаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг