Исроил сайловлар олдидан Фаластин мухторияти билан барча назорат пунктларини ёпиб қўйди

0
1628
Фото: Kherson.life

17 сентябрь куни Исроил Фаластин маъмурияти билан чегарадаги барча назорат пунктларини Исроил Кнессетига сайловлар ўтказилиши муносабати билан ёпди. Бу ҳақда Исроилнинг Ynet ахборот агентлиги ИДФ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Чекловлар 16 сентябрдан 17 сентябрга ўтар кечаси ярим тунда бошланди. Яҳудия ва Самариядаги, шунингдек, Ғазо сектори билан чегарадаги барча назорат пунктлари ёпилди. Бутун сайлов куни Фаластинликларнинг Исроилга киришлари тақиқланган. Истиснолар фақат инсонпарварлик эҳтиёжлари бўлган ҳоллардагина амалга оширилади. Бу ҳақида Regnum хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь Исроил Кнессетига сайловлар куни бўлиб, бу йил мамлакатда иккинчи марта ўтказилмоқда. Апрель сайловларидан кейин депутатлар ҳукумат туза олмадилар, натижада иккинчи овоз бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг