“Бу жангда ғалаба қозондик” – Янги Зеландияда карантин чораларини юмшатиш бошланди

0
1411
Фото: Mark Mitchell/Getty Images

Янги Зеландия коронавирус сабаб ўрнатилган карантиндан босқичма-босқич чиқишни бошлади.

Бу мамлакатда жуда қатъий чоралар беш ҳафта давом этди ва бу давр мобайнида фақат энг керакли сервислар фаолият юритди. Душанба куни кечқурундан мамлакатдаги тўртинчи даражадаги максимал чекловлар учинчи даражага туширилди.

Бош вазир Якинда Ардерн мамлакат касалликка қарши катта ғалабани қўлга киритганини айтди.

«Янги Зеландияда коронавируснинг кенг тарқалган ва аниқланмаган занжири мавжуд эмас. Биз бу жангда ғалаба қозондик» деб эълон қилди Ардерн.

Сешанба куни эрталаб 400 мингга яқин одам ишларига қайтишди. Баъзи корхоналар очилди, мактабларга болалар учун дарсларни бошлашга рухсат берилди ва етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи озиқ-овқат дўконлари ўз фаолиятини қайта бошлади.

Бироқ, Ардерннинг огоҳлантиришича, касаллик қачон йўқ қилинади ва нормал ҳаётга қачон қайтиш мумкин бўлади бу ҳали номаълум. Шунинг учун ижтимоий масофаланиш қоидаси ўз кучида қолади.

«Мен эришган ютуқларимизни хавф остига қўймайман. Агар биз карантиннинг учинчи даражасида қолишимиз керак бўлса, биз шундай қиламиз» дейди мамлакат раҳбари.

Учинчи даражали карантинда одамлар иш жойида, мактабда бўлмасалар ёки овқат ва бошқа зарур нарсалар учун кўчага чиқишдан ташқари ҳолларда уйда қолишлари керак. Қатъий ижтимоий масофаланиш кучда қолади ва полиция одамларнинг кўпчилик бўлиб йиғилмасликларини назорат қилади.

Беш миллионга яқин аҳолига эга Янги Зеландияда ҳозиргача жами 1122 кишида коронавирус аниқланган ва 19 киши вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг