Туркия Ўзбекистонда шамол электростанциясини қуриш учун $500 млн инвестиция киритади

0
1493

БОЙСУН (Turon24) – Сурхондарё вилоятида шамол электростанциясини қуриш учун Туркиянинг ETKO CO ENERJI A.S компанияси 500 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар беради.

Ҳозирда турк мутахасисслари лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқишмоқда. Электростанция қурилиши 2020 йилда якунланиши режалаштирилмоқда. Унинг қуввати 600 МВт ни ташкил этади. Ушбу муқобил энергия тури Бойсун ва Шеробод туманларини электр энергия билан таъминлайди.

Лойиҳа натижасида 100 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида 2019-2022 йилларда қуввати 100 МВт бўлган шамол электростанцияси қурилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлиб, лойиҳани Германиянинг Siemens компанияси амалга ошириши кўзда тутилмоқда.

Бухоро вилоятида эса 2020-2021 йилларда қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган қуёш электростанциясини қуриш мўлжалланган. Лойиҳа Германиянинг яна бир компанияси Greass group томонидан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 84 фоиз электростанциялар қайта реконструкцияга муҳтож.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг