Бошқарувчиларнинг янги авлоди: «тикланиш» имкониятими ёки янги «эпидемия»?

0
2308

Аҳолининг бир қисми Қозоғистоннинг ривожланишига «тепадаги» айрим одамларнинг «совет» пайтидек фикрлаши сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, либерал ғояларни эътибордан чеккада қолиши, тоталитар мафкураси, буйруқбозлик ҳолатлари ўша пайтдан қолган ва бугунги кунга қадар жамиятга салбий таъсир кўрсатишни давом этмоқда. Ҳозир ҳокимият тепасига ёш авлод келишни бошламоқда. Бу авлод вакиллари мустақиллик даврида оёққа турган, қайта қурилишни ўз кўзлари билан кўрган, бу эса уларни «советча» фикламасликларидан далолат беради. Лекин, бу Қозоғистоннинг янги бошқарув шакли учун «тикланиш» имконини берадими? Qmonitor бу борада сиёсатшуносларнинг фикрига қизиқди.

Бурихон Нурмуҳамедов, сиёсатшунос:

«Бошқарув қатламидагиларни стулларидан турғазишга эришсак бу тизимда ўсиш бўлиши мумкин»

– Совет даврида ҳукмронлик қилган бошқарув қатламининг нафақат салбий, балки ижобий томонлари ҳам бор эди. Биринчиси, бошқарувга сайланган одам ўша ердаги муҳитни яхши билишида, деб ҳисоблаш мумкин. Бошқарувдаги одам оддий аҳолининг қизиқишлари, ишлаб чиқаришдаги вазиятнинг ичида юради. Заводлар, фабрикалар, колхозлар, совхозлар ўзига хос ижтимоий лифтга ўхшарди, ўша даврдаги бошқарув тизими оддий одамларга партия ва давлат идораларида юқори лавозимларни эгаллаш имконини берарди.

Бошқа томондан эса совет даврида ҳамма нарса давлат мулки ҳисобланарди. Мамлакат режали иқтисодиёт тамойиллари асосида яшарди, бу эса, ҳукмрон элита вакилларининг давлат бошқарувчиси сифатида ҳаракат қилишига тўсқинлик қиларди. Жамият ва давлат тараққиётида «хусусий мулк» сўзи умуман йўқ эди. Бу одамларни ўзини ривожлантирмаликларига сабаб бўларди. Натижада эса режали тизим кенг кўламли иқтисодий инқирозга олиб келди. Амалдорлар мавқеидан фойдаланиб, турмуш шароитини яхшилаш билан машғул бўлиши бошқарувнинг самарасизлигига олиб келди. Бу давлатнинг қулаши билан якунланди.

Ҳозирги бошқарувдаги амалдорларнинг кўпи турли хил касб вакилларидир. Улар орасида бизнесменлар ёки чет элда ўқиб келганлар борлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Лекин уларнинг кўпчилиги оддий халқ билан мулоқот қилишни билмайди. Ҳозирги замон амалдорлари фақат юқоридаги раҳбарлар уларнинг ишларига «чапак» чалишларини исташади, холос. Аҳолининг бераётган баҳоси эса уларга умуман қизиқ эмас.

Яна шуни айтиш керакки, бу авлод таълим тизими уларга маълум фикрларнинг сингдирилишига ҳисса қўшган. Улар бу ғояларни ҳаётда қўллашга ҳаракат қилишди. Тан олиш керак, кўпи муваффақиятли бўлмади. Чунки, бу ёшларнинг кўпчилиги ҳеч қачон реал секторда ишламаган. Аввалги, тизмда улар амалдорликка босқичма-босқич чиқишган бўлишса, бу даврда улар таълим муассасасини битирибоқ раҳбар бўлиб қолишмоқда. Ҳозирги бошқарув тизимидаги муаммо ҳам айнан шундан бошланмоқда.

Бундай вазиятда бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, «бир дарча» тамойили асосида иш олиб бориш, давлат хизматларини электрон форматга ўтказиш бу масалага ўзига хос ечим бўлади. Аммо амалдорлар бу тизимни ҳам четлаб ўтишди. Четлаб ўтишдан асосий сабаби шунда эдики, бу тизим нефть ва газ секторидан олинадиган даромадларнинг ёпиқ bo‘lishiga ҳам хизмат қиларди. Бу эса амалдорларга фойда ўрнига зарар келтирарди. Бюджетлари бирламчи сектордан тушадиган ва бизнинг тизимда бўлган «бўшлик» бир қатор бошқа мамлакатлар – Ўзбекистон, Қирғизистон, Грузия тажрибасида анча кам ҳисобланади. Агар бугунги кунда бўлажак амалдорларга нефть даромадларига таяниб «пул қилиш» тақиқланса, унда тизимда нимадир ўзгариши мумкин. Лекин бу нарсалар кўпчилик амалдорларнинг қон-қонига сингиб кетган. Бу тизимдаги ўйиннинг янги қоидалари ҳали таклиф қилинмаган ва давлат аппаратига келганлар, эртами-кечми, эски қоидалар билан ўйнашни бошлашга мажбур бўлишади. Шахсан мен бугун улар орасида замонавий типдаги бошқарувчилар қаторига кира оладиган, тизимга хос иллатларга дучор бўлмайдиган бундай тафаккурли одамларни кўрмаяпман. Фақат Таълим вазири Асхат Аягамбетовдан ташқари.

Вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган чора-тадбирлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Миллий тадбиркорлар палатаси функсиясини Тадбиркорлик вазирлигини ташкил этиб унга ўтказиш зарурлигини таъкидлаган бўлардим. Шубҳасиз, вақт ўтиши билан Atameken NCE бизнесни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдан кўра, ўзини сақлаб қолишдан кўпроқ манфаатдор бўлган оғир бюрократик тузилмага айланди. Бу бюрократиянинг темир қонунига жуда мос келади, яни жамоат характеридаги ҳар қандай ташаббус вақт ўтиши билан бюрократиклашади. Мен таклиф қилаётган қадам, менимча, бюрократларнинг хусусий тадбиркорликка ҳаддан ташқари таъсиридан халос бўлишга ёрдам беради. Бу ўз навбатида, бизнеснинг тўлиқ ривожланиши, жумладан, бюджетга фойда келтириши, мансабдор шахсларнинг бюджетдан ташқари инвестицияларга таянишини тўхтатиш имконини беради.

Фуқароларнинг давлат бошқарувида бевосита иштирок этиш шаклларини изчил ривожлантириш, мансабдор шахсларни оддий аҳоли эҳтиёжларига янада яқинлаштирадиган яна бир самарали чора бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, Президентнинг иккита – давлат аппарати фаолиятини демократлаштириш ва ҳокимларнинг аҳоли билан учрашувлари тўғрисидаги фармонларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Улар ҳокимият тепасига халқ билан мулоқот қила оладиган ва қарор қабул қилишда уларнинг фикрини инобатга олишга тайёр бошқарувчиларнинг келишини таъминлашга қаратилган.

Такрор айтаман: Бошқарув қатламидагиларни стулларидан турғазишга эришсак бу тизимда ўсиш бўлиши мумкин. Масалан, Хитойнинг ҳозирги раҳбари Си Тсзинпин саккиз йилни мамлакатнинг энг чекка туманларидан бирида қувғинда ўтказди. У шу тариқа бошқарув маҳоратини оширди. Яъни ХХР раиси бўлгунига қадар тегишли мактабдан ўтган. Агар биз шу усулдан фойдаланиб вилоят ҳокими ўринбосарларини беш йилга вилоятларга жўнатишни бошласак, қисқа вақт ичида бутунлай бошқа сифатдаги ҳудудий бошқарувчилар «галактикасини» шакллантириш мумкин эди.

Шахсан мен бошқарувчиларни тез-тез алмашинишини хуш кўрмайман. Бу уларни тушкунликка солиб қўйиш мумкин. Бошқарувчилар фақат юқорига ҳаракат қилишларини ёқтираман.

Айтайлик,менга  Улитов вилоятига Берик Абдигалиули раҳбарлик қилгани ёқади. У анчадан буён шу вилоятда ишлайди: туман, шаҳарни бошқарган, вилоят ҳокимининг ўринбосари бўлган… ва уни бошқа жойдаги шу йўналишга мос ишга ўтказишса, нима қилишни яхши билади. Яъни унинг ишлари сўзда эмас амалда кўринади. Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг давлат аппаратини модернизация қилишга таъсири ҳақида гапирадиган бўлсак, уларни ҳозирча фақат дастлабки, қадамлар сифатида кўриш керак. Улар ҳали ҳам кўп эътибор талаб қилади, менимча.

Замир Каражанов, сиёсатшунос:

««Ўйин қоидалари» ўзгармагунча янги келган бошқарувчилардан ҳеч қандай натижа кутмаслик керак.»

– Сиз қисман ҳақсиз: бир жамиятда яшаб, унданги ҳолатлардан озод бўлолмаймиз. Шу жумладан uning қадриятларидан ҳам. Совет даврида ақилини таниб бошқарувчи бўлган авлоди, албатта, ўша давр ахлоқий тамойилларининг «этагида» катта бўлган. Совет жамиятини танқид қилганларга, uni романтиклаштириб талқин қилиш керак эмас. Унинг афзалликлари ҳам камчиликлари ҳам бор эди.

Homo Soveticus онгида ахлоқий ва ахлоқсиз ҳаёт тарзи ўртасида аниқ чегара бор. Афсуски, бизнинг замонамизда бундай қадриятлар чегаралари хиралашган. Бу жараён совет даврида бошланган. Мисол учун, 1980 йилда суратга олинган “Тулки ови” фильми икки томонлама ахлоқий кайфиятни яхши ифодалайди. Бу фильм, ҳукмрон партия томонидан маълум мафкуравий қарашлар ётқизилган, бироқ айни пайтда унинг вакиллари бутунлай бошқа тамойиллар асосида яшаётган жамиятдаги муҳитни кўрсатишга хизмат қилади.

Партия раҳбарияти бошчилигидаги совет бюрократияси коммунизм ғоялари, Ленин ўгитлари ва бутун мамлакат билан осонликча хайрлашса ажаб эмас. Унинг учун трибунадан нимани эълон қилиш муҳим эмас, асосийси юмшоқ стул ва иссиқ офисдан ажралиб қолмаслик. Бир одам ёзганидек, бошқарувга янги раҳбар тайинланиши, ҳеч бўлмаганда бир дюймга, аввалгисидан ёмонроқ бўлиши эди. СССР мавжудлигининг дастлабки йилларида жамиятнинг энг яхши вакиллари ҳукмрон синфга жалб қилинган бўлса, кейинчалик сиёсат ёпиқ соҳага айланди. Бунинг асосий сабаби, афсуски, ўрганилмади. Robert Mishels «Олигархиянинг темир қонуни» китобида СССР парчаланганидан кейин ҳам у яшаётгани ҳақида ҳикоя қиларди.

Янги тайинланганлар бошқарувчилар вазиятни ўзгартира оладими ёки йўқми, бу катта савол. Биринчидан, улар маълум бир муҳитда «пишган» ва ўзлари унинг «маҳсулоти»дир. Агар давлат аппаратини ҳисобга оладиган бўлсак бу совет даврига нисбатан камайди. 1985 йилда энг юқори чўққисида ҳар 10 000 кишига 73 амалдор тўғри келар эди. Бугунги кунда бир хил фуқарога 51 та давлат бошқарувчиси тўғри келади. СССР давридаги билан солиштирганда, мамлакатимизда коррупция сезиларли даражада ўсди, бюрократия янада «гуллаб-яшнади» ва непотизм пайдо бўлди.

Ҳозирги давлат сектори мамлакат раҳбарияти олдига қўйган вазифаларни яхши бажара олмаяпти – бу пандемия, январь воқеалари пайтида яққол намоён бўлди. Агар мансабдор шахсларнинг мотивацияси заиф, масъулияти паст бўлса, самарадорлик тайинлашда ҳал қилувчи мезонга айланмаса, қандай сифат ҳақида гапириш мумкин? “Ўйин қоидалари” ўзгармагунча, давлат аппарати иш принциплари, унинг шаффофлиги ошмагунча, тайинланганлардан ҳеч қандай натижа кутмаслик керак. Мавжуд вазиятни ўзгартириш учун фуқаролик жамияти давлат сектори устидан назоратни кучайтириш зарур. Бу эса сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш зарурлигини билдиради.

Бугунги кунда, оддий аҳоли амалдорни назоратга олиши мумкинми? Шубҳасиз, йўқ, чунки бошқарувчи «иммунитет» билан ҳимояланган. Фуқароларда давлат мансабдор шахсларига ҳеч бўлмаганда маълум даражада таъсир ўтказиш учун қонуний механизмлар мавжуд эмас. Шунинг учун давлат «кар» ва «кўр» бўлиб чиқди. Мансабдор шахсга таъсир қила оладиган ягона шахс uning бошлиғидир. Ва, якка тартибдаги суд жараёнлари шуни кўрсатадики, қўл остидагилар ноқонуний қарорларни ижро этишга, коррупцион схемаларда қатнашишга ва жиноят содир этишга тайёр. Улар ё бошлиқлари айтган ишни қилишади ёки улар учун «эшиклар» очиқ бўлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг