Хитойнинг CATL компанияси янги авлод аккумуляторини тақдим этди

0
741

Афсонавий хитой жонзотининг номи билан аталган Qilin аккумулятори Tesla 4680 аккумулятори форматида ишлаб чиқарилган ва энергия зичлиги килограммига 255 ватт-соатни ташкил қилади.

Аккумулятор 10 минутда 10 дан 80 фоизгача, 15 минутда эса 0 дан 80 фоизгача қувват олади. CATL компанияси берган маълумотларига кўра, бу янги техника орқали электромобиллар  «бир нафасда» 1000 километрдан ортиқ масофани босиб ўтиши мумкин.

Qilin CATL CTP (Cell-to-pack) технологиясининг учинчи авлодидир. Батареянинг 72% дан ортиғи электр энергиясини сақлайдиган кимёвий моддаларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқувчининг сўзларига кўра, 255 Вт / кг энергия зичлиги сотувда мавжуд батареялар орасида энг юқориси ҳисобланади.

CTP 3.0 батареяси ички шпал, суюқ совутиш плитаси ва термал падни ўз ичига олади.  Бундан ташқари, тизим бир нечта «юмшатувчи» қатламлар билан жиҳозланган.

Зарядлашга келсак, батареяда иккиламчи қайта тиклаш технологиясини қўлланилган. Биринчиси, «иссиқ старт» деб аталади ва у  0 дан 10% гача зарядлашни ўз ичига олади. Бу батарея сегменти 5 дақиқада зарядланади бу эса аккумуляторнинг эскиришига минимал таъсир қилади. Иккинчиси, «тезкор зарядлаш» номи билан 10 дақиқада Qilin таъминотини 10 дан 80% гача тўлдиради.

Ишлаб чиқарувчи, шунингдек, машҳур Tesla 4680 батареялари билан бир хил ўлчамга эга бўлган Qilin 13% кўпроқ энергияга эга эканлигини ва бошқа барча параметрларда техник жиҳатдан устун эканлигини таъкидлади. Биринчи Qilin аккумуляторлари 2023 йилда бозорга чиқарилади. Ҳозирча BMW, Volkswagen, Daimler, Groupe PSA, Tesla, Hyundai Motor, Toyota ва бошқа жаҳон миқёсидаги брендлар бу махсулотга асосий харидор бўлиб туришибди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг