БМТ экспертлари: Малайзияда икки нафар Туркия фуқароси ноқонуний равишда қўлга олинган ва адолатли судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган

0
2249
Манба: БМТнинг архив сурати/ М. Перрет/ news.un.org

Малайзияда истиқомат қилувчи икки нафар Туркия фуқароси ноқонуний равишда қўлга олинган ва Туркияга экстрадиция қилинганидан сўнг адолатли судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси экспертлари томонидан шундай хулоса қабул қилинди. Бу хақда БМТ Янгиликлари хабар бермоқда.

2017 йил май ойида Малайзия полицияси Гулен ҳаракати билан алоқадор бўлган икки нафар эркак кишини Туркия ҳукумати маълумотларига кўра қўлга олди. Ҳибсга олинганлар тегишли суд қарорисиз Туркияга жўнатилди. Уларнинг қаерда эканлиги ошкор қилинмаган. 2017 йилнинг июнь ойида суд қарорига биноан, улар бугунги кунда Денизли шаҳрида жойлашган қамоқхонага кўчирилган.

Маҳбуслар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига шикоят қилишди. Қўмита мутахассислари, хусусан, Туркия расмийлари ўз фуқароларини ҳибсга олиш учун етарли асослар келтирмаганлигини ва улар ушланган сабабларини изоҳламадилар.

«Қўлга олинган одамлар одил судловга ҳақли. Бу, хусусан, ҳибсга олиш сабаблари, қамоқдан кейин кўп ўтмай судя олдида чиқиш ҳуқуқи, адвокат хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳақида билиш ҳуқуқини назарда тутади. Ҳибсга олинганларнинг оилалари қаерда эканлигини билиш ва уларни кўриш ҳуқуқига эга «, дейилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг хулосасида.

2006 йилда Туркия фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга Факултатив протоколни ратификация қилди, шунинг учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг экспертлари Турк фуқароларининг ўз ҳуқуқларининг бузилиши тўғрисида шикоятларини кўриб чиқиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг