Биз ҳали ҳам homosoveticus миз

0
1880

ХХ аср ўрталарида янги шахс шакли сифатида шаклланган Совет кишиси Иттифоқ тарқалиб кетгач қарийб ўттиз йил ўтса ҳам ҳамон вужудга келишда давом этмоқда.

Яҳудий музейи ва Толерантлик маркази «Совет одамига – 100 йил» мавзусида яна бир мунозара ўтказди.

Ўшандан буён биз айтарли ўзгармаганмиз.

«Совет авлодининг қатъий репрессив тузумда шаклланган сафи кетиши билан ўрнига янгиси – мутлақо бошқача тушунчали, янада бағрикенг, эркин, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи авлод вужудга келади, деган фараз бор эди. «Совет ҳаёти» нима эканини билмаган, кўзи билан кўрмаган одам пайдо бўлганида, тизим ўзгаради, деб ўйлардик.

Ушбу ўзгаришлар қандай содир бўлишини кузатиш ғояси бор эди. Биз 1989 йилнинг февраль ойи бошида биринчи тадқиқотни ўтказдик ва шундан бери ҳар 4-5 йил давомида биз бир хил сўровномада буни такрорладик. 1990-йилларнинг бошларида биз юқоридаги фараз тасдиғини топаётганини кўрдик. аммо 1994-99 йилларда совет халқи қайта дунёга келаётгани аниқ бўлди «, – дейди социолог,» Юрий Левада аналитик маркази” раҳбари Лев Гудков.

Унинг сўзларига кўра, СССР даврида репрессив давлатга мослашган инсонни бунёд этдик. «Шуниси жуда муҳим-ки, бу шахс бир томондан, шу империя давлат билан ўзини намоён қилади, бироқ айни пайтда давлат уни ҳар доим алдаётганини, унинг назоратидан қочишга уринаётганини тушунади. Бу одам жуда эҳтиёткор, у тегирмондан бутун чиққан. Айёр, одамгарчилиги йўқ, фақат энг яқин одамларигагина ишонади, ич-ичидан тажовузкор, мунтазам саъй-ҳаракатларга қодир эмас, аммо бирданига кескин ҳаракат қилишга мойил. Аслини олганда, совет одами ўзининг ва ўз оиласининг фаровонлиги ҳақида қайғуриб, жонини омон сақлашга ўрганган», – дейди Гудков.

«Коллективизм идеалини эълон қилган жамиятимиз аслида жуда майдалаштирилган эди. Асосий ахлоқий -мажбурий шарт шундай эди: бугун сиз ўлақолинг, мен эса эртага «, – дейди маданият социологи, тарихчи, «Эркин тарих жамияти «аъзоси Анатолий Голубковский.

Аммо бизга Ғарб тиқиштираётган нарсаларга қарши қўйганча ниқтаб, таъкидланаётган «анъанавий қадриятлар» нинг қаердан келиб чиққанлигидан бехабармиз, дейди – мунозара модератори, психолог, сиёсатшунос, «Перспектива” фондининг президенти Леонид Гозман.

Голубовскийнинг фикрига кўра, олий раҳбарият 2000 йиллар бошида ҳозирги ҳукуматнинг ўтмишдагиси билан нима билан боғлаб туришини аниқлаш зарурати туғилганда «анъанавий қадриятлар» билан шуғулланишни бошлади.

Россияда асосий қадрияти ахлоқ, маънавиятдан иборат бўлган давлат – авторитар тузум аста-секин қурила бошлагани ўшандаёқ маълум эди. Бундай тизим, албатта, бирор нарсага таяниши керак эди. Бунда ўзига хос қадриятлари бўлган Россия цивилизацияси борлиги ҳақидаги концепция юзага келди. Сталин давридан бери давлат бу ишда асосий қурол бўлмиш маданиятга бунчалик эътибор берилмаганди.

Улар, кейинчалик Президент Путин томонидан имзоланган – на қонун, на фармон, на дастур эканлиги мутлақо тушунарсиз аллақандай мақом ¬ – Давлат маданий сиёсатининг асослари ишлаб чиқилди. Анъанавий рус қадриятлари рўйхатини тузишга уриниш бошланди. Бироқ, буни маданият олимлари эмас, социологлар ҳам, санъатшунослар ҳам эмас, балки бюрократ амалдорлар тузишди. Тузгунча уларда нуқул нимадир ўхшамасди, нималардир, бошқаси билан тўғри келмасди. Шунда улар рўйхат тузиб бош қотириб ўтирмасликни маъқул топиб, шунчаки “бизда анъанавий қадриятлар бор” дея бошлашди. Мабодо, уларга нимадир маъқул тушмай қолса, масалан биронта опера асари, улар ўша гапни қўллардилар.

Шундай қилиб, бизда ҳеч қандай янги қадриятлар шаклланмади, мазкур концептни эса жазолаш воситаси сифатида ишлата бошлашди: «Бу қадриятларга мос келмайдиган ҳар нарса бефаҳмлик, аҳлоқсизлик, маънавиятсизлик деб атай бошлангани сир эмас «, – дейди Голубовский.

Гудковнинг сўзларига кўра, ҳозирги тузумни ҳеч қачон мавжуд бўлмаган хаёлий ўтмишга мурожаат қилиш орқали қонунийлаштирмоқчи. Унинг асосий мазмуни – “ҳукумат ва халқнинг бирлиги, давлат манфаатларининг устуворлиги.» Бундай координаталар тизимида ҳокимият аҳоли учун жавобгар бўлмайди, унинг манфаатларини ифода этмайди. У фақат давлатнинг буюклигига ғамхўрлик қилади. Бунинг натижаси – инсон ҳаётининг қадрсизланиши бўлади.

Демак, садоқат, фидойилик, маънавият ғоялари, фақатгина давлат учун яшаш қобилияти деб тушунилади. Ўтган ёрқин ўтмишга даъво қилиш – бу тизимни қонунийлаштириш, уни барча танқидлардан ҳимоя қилиш, таҳлил қилиш ва уни муқаддаслаштириш учун зарур шартдир, деб ҳисоблайди эксперт.

Голубовскийнинг фикрига кўра: ”Энди бу давлат ва унинг муассасалари маънавият, ахлоқий ва қадриятлар манбаи бўлиб қолади. «Яъни, бу қадриятлар ўз-ўзидан кучаймайди. Улар бир жойга бириктирилган бўлиши керак. Масалан, Давлат маданий сиёсатининг асосларида», деб таъкидлайди у «Левада-Центр» сўровларида.

Одамлар Левада марказида ўтказилган сўровларда қатнашиб, ўзларини тасвирлаганларида, қуйидаги хусусиятлар – содда, меҳрибон, меҳмондўст ва сабрли деган сифатларни беришди. Ҳа, сабрли. Аммо, сабр-тоқат – нима билан боғлиқ? Нимага нисбатан сабрли? Қандай куч бизни сабр қилаверишга, азоб чекишга мажбур қиляпти?

Бу жамоа сифатида бизнинг асосий характеримизга айланган. Биз азоб чекадиган одамлармиз. Бу қарамлик, номутаносиблик, камситилиш, ҳокимиятнинг заифлиги туйғусининг ўрнини қоплайдиган энг муҳим хусусият», – деди Гудков.

Ва унга кўра, совет одами дегани этник хусусият эмас. Худди шу хусусиятларни Шарқий Германия, Польша, Чехия социологлари томонидан ҳам қайд этилган. Бу нусха социалистик тизимларда ривожланган. Ва яна Россияда у анча кескинроқ сезилади.

«ХХ асрнинг биринчи ярмида Россия бошидан кечирган цивилизация тарихида шахсга нисбатан мисли кўрилмаган зўравонлик даражаси меъёр концепциясини ўзгартирди ва жамият шахсининг ўзини башқара олмасликка ўргатди. Норматив бўлмаган нарса нормативга айланди «, – деди Голубовский.

Гудковнинг сўзларига кўра, 80% россиялик одамлар кўпчилик кишиларга ишониб бўлмайди, деб ҳисоблайдилар. «Биз одамлар учун ишонч доирасидаги мамлакатлар рўйхатининг пастки учлигида турибмиз – жуда ночорлар орасида. Скандинавия мамлакатларида манзара бошқа. У ерда 70 дан 80% гача аҳоли жамият ва институтларга ишонади, чунки улар ўзлари ҳам шу муносабатларга киришадилар, бунинг учун ўзлари масъулдирлар. Бизнинг бирдамлигимиз эса фақат қариндошлар билан муносабатдагина мавжуд. Жамият жуда бўлакланиб кетди. Жамият ишларида иштирок этишни истамаслик ва бепарво бўлиш ҳукмрон. Қабилавий мавжудот. Римда бир миллион одам Политковская ўлдирилгандан кейин митингга чиқди. Бизда-чи, қанчаси чиқди? “- деди “Левада маркази » раҳбари.

Голубовскийнинг фикрича, жамиятда совет даврида мажбурий усуллар билан одамлар онгидан ўчирилган – атрофга муносабат билдириш, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик йўқ. Ва қонунчилик бу қонунни қўллаб-қувватлайди, деди у. Мисол учун, митинглар ҳақидаги қонунни олинг. Бинобарин, яқинда, Россияда кенг кўламли ихтиёрий волонтёрлик ҳаракати пайдо бўлди ва одамлар муайян муаммоларни ҳал қилиш учун бирлаша бошладилар.

«Ҳукумат фуқаролик жамиятининг ёзаётган куртакларини кузатмоқда, чунки бундай ўзини ўзи бошқариш усули фақатгина қадриятлар асосида пайдо бўлади. Одамлар тўсатдан давлатнинг асосий нарса эмаслигини, аслида одамнинг ўзи муҳимроқ эканини тушуна бошлашди. Ва улар касалларга ёрдам беришда, йўқолган болаларни қидиришда, аслида давлат шуғулланиши керак бўлган вазифаларини ўзлари бажара бошлашди. Ҳукумат буни ҳазм қила олмайди ва ҳамма нарсани ўзи томонга торта бошлайди. Кўнгиллиларни бирлаштириш учун аллақандай махсус институтларни ишга туширади «, – дейди Голубовский. Айнан шу нарса «Ўлмас полк» билан содир бўлди.

Нодавлат нотижорат ташкилотларда назоратни кучайтириш шу билан боғлиқ.

«Навалmний деганда уларга тошма тошади, бунга унинг қандайдир истиқболга эга эканлиги учун эмас. У шунчаки жамиятда ўз-ўзини ташкил этиш ҳиссини қўзғаб қўйди. Бунга эса йўл қўйиб бўлмайди. Шу сабабли Россия бўйлаб турли шаҳарларда фаоллар қамоққа ташланмоқда , – дейди Голубовский.

Москва вилоятида ҳам худди шундай ишлар содир бўлмоқда, у ерда маҳаллий бошқарув одамлардан тортиб олинади, шаҳарларни шаҳар туманларига айлантиради «, – деди у. «Баъзи аҳоли пунктларида одамлар ҳатто танимаган, билмаган 15 нафар депутат бор эди. Аммо бу қайта ташкил этишдан кейин биронтаси қолмайди. Одамлар тўсатдан уларнинг яшаётган жойи борлигини тушунишди. Буларнинг ҳаммаси хавф остида. Улар ҳеч қачон чиқмаган кўчаларга чиқадилар. Одамлар ахлатхоналарга қарши бирлашадилар. Бу ҳам ўз-ўзини ташкил қилишдир «, – деди Голубовский.

«Кўнгиллилар, фикримча, қандайдир сабабларга кўра, бўлаётган нарсаларга ўз масъуллигини ҳис қилиб қолган одамлардир: агар сиз бўлмасангиз, ҳеч ким. Бу нуқтаи назардан қараганда, бу «совет одами» эмас, дейди Гозман. Аммо бутун жамият қандай ўзгарганлиги ҳақида гапириш жуда эрта.

Қандай қилиб 30 йил ичида Совет ҳукумати янги тип – совет одамини яратишга муваффақ бўлди ва «1991 йилги контреволюциядан» сўнг бу юз бермади? Гудковнинг айтишича, ҳеч қандай инқилоб бўлгани йўқ. «Бир институционал тизимнинг йиқилиши, бу бошқа барчаси қулаб тушганини англатмайди. Мен таълим, суд, армияни назарда тутаётганим йўқ. Уларнинг барчаси деярли ўзгармаган ва ҳокимиятнинг давомийлиги ва такрорланиши, репрессив ва ҳуқуқий амалиётларни таъминлади». Экспертга кўра, биз такрорий тоталитаризм билан рўбарў келмоқдамиз.

«Биз ҳали ҳам совет мадҳиясини тинглаймиз, Ленинга қўйилган ёдгорликлар шаҳарнинг асосий кўчаларида, маъмурий бинолар қошида туради. Беш йил олдин «Меҳнат Қаҳрамони» унвони тикланди. Буларнинг барчаси инсоннинг ҳар куни кўраётган муҳим рамзий муҳити бўлиб, ҳатто одам буни англамайди ҳам. Буларнинг бари бизни совет одамига қайтаради «, – дея ҳисоблайди эксперт.

Голубовскийнинг фикрига кўра, буни ўзгартириш учун тоталитар совет тузумини суд томонидан жиноятчи сифатида тан олиш, обидаларни музейларга топшириш керак. «Шаҳарларнинг асосий кўчаларида даҳшатли цивилизация фалокатига сабаб бўлган одамлар учун ёдгорликларга жой йўқ», деди у.

 

Муаллиф: Анна Семенец

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг