Марказий Осиёда АҚШ-Россия ҳамкорлиги имкониятлари. Ҳисобот

0
2085
Манба: http://inozpress.kg

Муаллифлар Марлене Ларуэл ва Андрей Кортуновлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан яқинда нашр этилган рус-америка муносабатларининг келажаги ҳақидаги (us-russiafuture.org) маърузада Марказий Осиё ва шу минтақадаги давлатлар билан АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқилди.

Россия томонидан, Россия-Америка муносабатлари истиқболи бўйича ишчи гуруҳ мажлислари ташкилотчиси бўлиб, иқтисодиёт Олий мактаби Миллий тадқиқот университети чиқмоқда. Америка томонидан, ишчи гуруҳ учрашувлари ташкилотчиси – Гарвард Университети қошидаги Дэвис марказининг рус ва Евросиё тадқиқотлари маркази турибди.

Хулосалар:

Марказий Осиёга нисбатан “заҳарли бўлмаган” ҳудуд сифатида қаралади. У АҚШ-Россия ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликни амалга ошириш учун чегараланган бўлса-да, бу минтақанинг имкониятлари аҳамиятсиз эмас.

• Шубҳасиз, конструктив таклифларни кўриб чиқишни бошлашдан олдин, икки куч Марказий Осиё негизида бири бирига қарши рақиб сифатида қарши туришни тўхтатиши керак: минтақада бир-бирининг мақсадларига путур етказиш Москва учун ҳам, Вашингтон ва Марказий Осиё учун ҳам пуч ишдир.

• АҚШ-Россия муносабатларининг муайян соҳадаги таклифлари Марказий Осиё давлатларига етакчи ролнинг берилишини ҳам, ўз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда уч томонлама ёки кўп томонлама тартибда кўриб чиқилиши керак.

• АҚШ-Россия муносабатлари Марказий Осиё учун ҳали ҳам муҳимдир, бироқ улар ҳал қилувчи ҳисобланмайди. Чунки, минтақа бошқа нуфузли ўйин иштирокчилари (масалан, Хитой) билан ҳам иш кўришни маъқул кўради ва минтақавий манфаатларнинг ҳақиқий хилма-хиллигини қўллаб қувватлайди.

• Қўшма Штатлар ва Россиянинг Марказий Осиёга таъсири бир хилда эмас. Хавфсизлик ва иқтисодиёт нуқтаи назаридан Қўшма Штатлар минтақа учун иккинчи даражали мамлакат бўлиб, Россия ҳали ҳам биринчи даражада, Хитой эса ҳам шерик, ҳам рақобатчидир.

• Россия ва АҚШнинг Марказий Осиёга бўлган муносабатидаги чуқур ассиметрия – яъни бири-биридан фарқли ҳолатдадир. Минтақа Москва учун Вашингтонга қараганда кўпроқ стратегик аҳамиятга эга бўлиб, умумий муаммоларни ҳал қилишда ҳамкорликни қийинлаштиради.

• АҚШ ва Россия Марказий Осиёдаги таҳдидларга турлича назар билан қарайди. Бу минтақага нисбатан ўз сиёсатини шакллантиришга, шунингдек, улар бир-бирлари билан қандай ҳамкорлик қилиши мумкинлигига бевосита таъсир қилади.

• Москва ва Вашингтон Марказий Осиёда бир нечта масалаларда бир-бирига қарши туришади. Айрим масалалар минтақага тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган рамзий табиатдаги гаплардир. Бошқалари эса айнан сиёсатга тегишлидир. Терроризмга қарши курашиш – ҳамкорликнинг бир соҳаси экани алоҳида таъкидланади. Бироқ, терроризмга қарши курашда ҳақиқий ҳамкорлик махфий разведка маълумотларини алмашишни назарда тутади, бу ҳозирги ишончсизлик шароитида, агар улар экспертлар муҳокамаси ва тажриба алмашиш билан чегараланмаса, деярли имконсиздир.

• Терроризмга қарши курашда Қўшма Штатлар ва Россия ўртасидаги ҳар қандай ҳамкорлик, халқаро терроризмнинг илдизлари, табиатига ва ҳаракатлантирувчи кучларига нисбатан бир-биридан фарқ қилувчи қарашлар билан бир-бирини инкор қилиб қўяди. Иккала томон бошқа томондан ҳеч бўлмаганда маълум радикал гуруҳларни билвосита қўллаб-қувватлаётганликда гумон қилади, бу эса вазиятни барқарорлаштириш билан бир қаторда қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни қийинлаштиради.

• Марказий Осиёда ҳамкорликнинг яна бир потенциал соҳаси – минтақада наркобизнеснинг ноқонуний айланишига қарши кураш; аммо Афғонистондаги Америка ва Россия устувор йўналишидаги мавжуд ишончсизлик ва асимметрия бу соҳадаги ҳамкорликка йўл бермаяпти.

• Россия ва АҚШнинг ишончсизлик ва мухолифатнинг юқори даражасидан ташқари, икки мамлакатнинг «юмшоқ куч» воситалари бир-бирини тўлдирадиган бир неча соҳалар мавжуд: космик саноатда (масалан, Қозоғистонда космик саноатни ривожлантиришни режалаштирган лойиҳалар) фуқаролик хавфсизлиги (табиий офатларга қарши курашда ёрдам бериш), иш жойларини яратиш механизмлари ва қишлоқ жойларда инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, билимлар алмашиш.

• Ҳисобот Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳалал бермаса, Қўшма Штатлар Қозоғистон (эҳтимол, Қирғизистон ва Тожикистон) учун керакли шерик бўлиб қолиши мумкин. Бунинг учун Марказий Осиё минтақасининг Қўшма Штатлар билан муносабати Москва билан муносабатларида бир-бирига зиддиятга киришмаса бўлди. Совет Иттифоқи ҳудудининг АҚШга қарашлари кичик ва янги халқларни мустамлакачи ва агрессив рус етакчилигидан ҳимоя қилиш истагига асосланган. Кўп жиҳатдан C5 + 1 ташаббуси – Марказий Осиёдаги бешта давлат Қўшма Штатлар билан учрашадиган ягона платформа – Москва ва Вашингтоннинг минтақадаги мустақиллигини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади, минтақада минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва Россиядан маълум масофага эришиш умиди бир нечта саволлар билан боғлиқдир.

Бу АҚШ билан боғлиқ муаммоларни кўриб чиқади. Россия авторитаризм учун маҳаллий режимларни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда ва уларни Россия қонунчилигидан нусха олишга мажбур қилади. Москва, шунингдек, Марказий Осиё давлатларига инсон ҳуқуқлари масаласига ҳурматсизлик ва ёмон бошқарувга нисбатан Ғарбнинг босимига қарши курашда ёрдам беришда танқид қилинади.

Кремль «масъулиятли авторитаризм» га ишонади ва сиёсий мақомни қувватлайди, гарчи ушбу мақомнинг барқарорлиги масаласи очиқ бўлиб қолмоқда. Бу де-факто услуб Россияда ҳам, Марказий Осиёда ҳам амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий стратегиянинг асосий пойдевори бўлиб қолмоқда. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги авторитар модернизациялашнинг муваффақиятли лойиҳалари минтақада машҳур бўлиб, лекин Ғарб тарзи билан боғлиқ, айниқса, сиёсий кўринишдаги ҳар қандай либерал ислоҳотларга ишончсизлик билан қаралади.

2000-йиллар бошида Россия ва АҚШ учун кун тартибида турган энергия рақобати муаммоси йўқ бўлди: Вашингтон Россияни четлаб ўтиб транспорт лойиҳаларини геосиёсий қўллаб-қувватламоқда, бироқ, энди АҚШ Каспий нефти ва газига эҳтиёж сезмайди. Россия ҳам Марказий Осиёдан чиқадиган энергетик ресурсларга муҳтож эмас, бу Арктика ва Сахалин денгизидаги янги конларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ, гарчи Россия ҳали ҳам транзит устидан назоратни сақлаб қолмоқчи бўляпти.

Ҳисоботда Қўшма Штатлар, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги уч томонлама муваффақиятли ҳамкорликдан мисоллар келтирилган. Масалан, Қозоғистон билан ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги битим; Обама ва Медведев 2010 йилда Қирғизистон бўйича қўшма баёнот билан; 2017-йилда Санкт-Петербургда террористик ҳужумнинг олдини олган ҳамкорлик айтиб ўтилган.

Энг муҳими, Марказий Осиё Москва учун Вашингтонга қараганда кўпроқ аҳамиятга эга. Минтақадаги Россия манфаатлари кўп қиррали, жиддий ва стратегик бўлиб қолмоқда, Америка манфаатлари асосан хавфсизлик ва чекка қишлоқларга қаратилган аҳвол-вазиятга боғлиқ. Ўтган йигирма йил ичида АҚШнинг минтақага қўшилиши Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг иштироки билан боғлиқ бўлиб келди.

Аммо на Россия, на АҚШ Марказий Осиё иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инқирозлар комига тушишини истамайди; ҳеч ким минтақани жиҳодчилар ёки гиёҳванд моддаларнинг асосий глобал экспортчиси ёки ноқонуний миграция ва трансчегаравий жиноятлар манбаи бўлишини хоҳламайди. Бундан ташқари, на Москва ва на Вашингтон минтақани учинчи томоннинг қизиқиш доирасига тушиб қолишини истамайди.

Аммо Вашингтон ҳозирги кунда Марказий Осиёнинг давлатлари ҳеч қачон Кремль қўлидаги итоаткор қўғирчоқларга айланмаслигига ишонишади, Москва эса бу давлатлар яқин келажакда Ғарбнинг турлича демократик давлатларига ва ёки АҚШнинг стратегик ҳамкорларига айланиши мумкинлигига ишониш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Икки томондан йигирма йил аввалгига қараганда ташвишнинг озайгани-ю, реализмнинг кучайганини кузатишимиз мумкин, бу АҚШ ва Россия ўзаро муносабатларининг кўплаб бошқа соҳаларидан кескин фарқ қилади.

Бироқ, АҚШ ва Россиянинг қўшни давлатлар (Хитой, Эрон ва Афғонистон) ўртасидаги ўзаро ишончнинг мавжуд эмаслиги Марказий Осиёнинг ўзаро муносабатларига таъсир қилиши мумкин, бу эса муносабатларнинг бошқа жиҳатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, масалан, АҚШнинг Россияга қарши санкциялари ва Россия томонидан жавоб санкциялар. Бу икки куч айни пайтда бошқа кўплаб минтақалар билан душман муносабатларда бўла туриб Марказий Осиёда самарали ҳамкорлик қила оладими? Масалан, Марказий Осиё билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар, агар юзага келадиган бўлса, ҳозирги таранглашувларда умумий ижобий ўзгаришлар учун катализатор бўлиб хизмат қиладими?

Россия учун Марказий Осиё Москва томонидан эълон қилинган йирик Евроосиё минтақаси ўзаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда муҳим минтақадир. Марказий Осиё – бу Россия чегараларининг шарқий ва жанубий қисмига, шунингдек, ҳали ҳам салоҳиятга эга бўлган «Шимолий-Жанубий» Евроосиё транспорт коридорининг табиий ҳудудидир. Россиянинг минтақадаги ҳамкорлиги ноёбдир, аммо Пекин билан ҳамкорлик ва рақобат минтақанинг келажагини белгилаш ва АҚШга нисбатан маневр жойини аниқлаш учун жуда муҳимдир. Ўрта муддатли даврда Россия нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки хавфсизлик соҳасида ҳам Хитой билан рақобатлаша бошлайди.

Москва ҳали ҳам умумий Совет меросига қонуний ҳақли эканлигига ишонади, лекин у фақат маълум гуруҳлар орасида акс садо беради, қолган аҳоли билан алоқани йўқотиш ҳавфини юзага келтиради. Бундан ташқари, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида чуқур ижтимоий ўзгаришлар рўй бермоқда, катта авлод билан таққослаганда ёш авлодлар Россияга нисбатан кўпроқ миллатчилик ва танқидий муносабатда бўлиб, кўпроқ консервативдир ва Ғарб либерал қадриятларига қарши ўлароқ минтақада Москва ва Вашингтоннинг обрўсига қаршилик кўрсатувчи янги исломий идентификацияни намойиш қилишга мойил.

Шу билан бирга, дунёвий сиёсий етакчилар олдида ХХ асрда Қўшма Штатлар ва Россиянинг таклиф этган моделлари билан чегараланиб қолмай, Марказий Осиёдаги дунёвий сиёсий раҳбарлар келажакда Жанубий Корея, Малайзия ёки Амирлик моделлари ўртасида тўғри мувозанатни топиши керак, аммо, минтақада уларнинг таъсири камайиб бориши мумкин.

Александр Кули ўзининг GreatGames, LocalRules номли китобларида ёзганидек, Марказий Осиё мамлакатлари ташқи омилларни ҳам ўз манфаатлари, ҳам геополитик (автономия ва ташқи таъсирларга қаршилик кўрсатиш), ҳам молиявий (барча томонлардан ёрдам олиш) манфаатларига мос равишда муваффақиятли ишлатяпти.

Шунинг учун, АҚШ ва Россия ўртасидаги муайян соҳадаги ҳамкорлик бўйича таклифлар Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг раҳбарлари билан уч томонлама асосда кўриб чиқилиши керак. Бошқа ҳолларда эса, масалан, Европа Иттифоқи ёки Хитой каби бошқа ташқи ўйинчилар иштирокида мураккаброқ форматларни кўриб чиқиш мантиқли бўлиши мумкин.

Манба:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг