18 август куни Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида «BBC» хабар бермоқда.
Ёнғин Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида шаҳарнинг энг камбағал жойларидан бири – Калаентике шаҳрида бошланди. Ёнғин содир бўлган уйда ҳеч ким йўқ эди, шунинг учун аланга тез тарқалган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 15 мингга яқин турар-жой бинолари ёниб кетган, 50 мингга яқин одам бошпанасиз қолган. Бир неча киши турли даражадаги куйиш ҳолатларида эдилар, ўлим ҳоллари қайд этилмади.
Ёнғин бўлинмалари оловни ўчиришга олти соатча вақт сарфладилар ва ёнғин ўчирилди. Бангладеш ҳукумати жабрланганларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.