Кобулдаги шифохонада терракт содир этилди. Қайд этилишича, ҳаммаси ҳарбий госпитал яқинида содир бўлган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Худкуш ҳужуми Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёнида жойлашган 400 ўринли шифохонада содир этилган. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан кейин отишма бошланган.
«Толибон» ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади. Маълумотларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етган, яна 50 киши жароҳат олган.