АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 15 миллиондан ошди

0
1296
Фото: Jae C. Hong/AP

Reuters ахборот агентлигининг статистикасига кўра, 9 декабрь кунига келиб Америка Қўшма Штатларида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 15 миллиондан ошди.

Айни пайтда АҚШ вирус тарқалиши ва қурбонлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. Бу мамлакатда ўтган ҳафтанинг ўзида 15 мингдан ортиқ одам CОVID-19 сабаб дунёни тарк этган. Қурбонларнинг умумий сони эса 293 511 тани ташкил қилмоқда.

АҚШда коронавирус тарқалиши яқин орада камаядиганга ўхшамаяпти. Тиббиёт экспертлари яқинлашиб келаётган йил охиридаги байрамларда одамларнинг бир жойга тўпланишлари касаллик тарқалишини янада кучайишига олиб келишидан огоҳлантиришмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг