Саудияда коронавирусга чалиниш бўйича сўнгги 9 ой ичидаги энг паст натижа қайд этилди

0
1368
Фото: Reuters

Саудия Арабистонида сўнгги 24 соат ичида 82 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди ва бу сўнгги тўққиз ой ичидаги энг паст кунлик кўрсаткич бўлди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги 3 январь куни.

Вазирлик маълумотларига кўра, янги ҳолатлардан 35 таси Ар-Риёд шаҳрида, 24 таси Маккада ва 5 таси Мадинада аниқланган. Шу билан бирга, сўнгги 24 соат ичида CОVID-19 асоратлари туфайли 7 киши вафот этди.

Саудияда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 363 061 нафарга етган. Уларнинг 354 443 нафари тузалган, 6246 нафари эса вафот этган. Айни пайтда Қиролликда атиги 2372 киши CОVID-19 дан даволанмоқда.

Саудияда коронавирусга қарши эмлаш компанияси декабрда бошланди. 15 декабрдан вакцина қабул қилиш бўйича аҳолини онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди ва ҳозиргача 700 минг киши рўйхатдан ўтиб бўлди. Саудия Арабистони 2021 йилнинг май ойигача Pfizer компаниясидан 3 миллион дозада вакцина олишни режалаштирмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг