АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Ўзбекистонга ташрифи бошқа санага қолдирилди

0
1800
Фото: REUTERS

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг 5—6 январь кунларига режалаштирилган Тошкентга ташрифи бошқа санага қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзаро келишувга биноан, 2020 йил 5—6 январь кунларига режалаштирилган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Тошкент шаҳридаги ‘Марказий Осиё—АҚШ’ (C5 + 1) форматидаги вазирлар учрашуви бошқа санага қолдирилди», — дейилади ТИВ ахборотида. Қайд этишларича, ташрифнинг аниқ саналари дипломатик каналлар орқали келишилади.

Маълумот учун, Помпео 31 декабрь куни Fox News телеканалига берган интервьюсида Бағдоддаги Америка элчихонаси олдида бўлаётган воқеалар сабабли январь ойи бошида Украина, Марказий Осиё мамлакатлари ва Кипрга режалаштирган сафарларини қолдириши мумкинлигини айтганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг