Пелоси Осиё турнесини Сингапурдан бошлади

0
53
Фото: Моҳд Фийрол Расмий фотосуратчи / Сингапур Алоқа ва ахборот вазирлиги / Reuters

АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси спикери Ненси Пелоси Сингапур Бош вазири Ли Сян Лун билан қўл кўришди.

Осиёнин тўртта давлати бўйлаб сафарини бошламоқчи бўлган Ненси Пелоси, расмий Пекинни ғазабини келтиришини билсада, Тайванга ҳам ташриф буюриши мумкин. Бу оролга ҳозирда Хитой даъво қилиб келади.

Бироқ, Пелосининг офиси якшанба куни уни Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюришини маълум қилиб, унда Тайван тилга олинмаган.

Хитой АҚШ расмийларининг Тайванга ташрифини оролдаги мустақиллик тарафдорлари лагерига далда берувчи сигнал сифатида баҳолайди. Вашингтоннинг Тайван билан расмий дипломатик алоқалари йўқ, лекин қонунга кўра оролни ўз-ўзини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаши шарт.

Юқори лавозимдаги расмий сифатида бу навбатдаги учинчи ўринда турвчи ва Хитойни кўпдан бери танқид қилиб келаётган Пелосининг ташрифи Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган пайтга тўғри келди. Ундан олдин эса, республикачи Нюют Гингрич 1997 йилда Тайванга ташриф буюрган охирги палата спикери бўлган эди.

Ўтган пайшанба куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Хитой раҳбари Си Цзинпин америкалик ҳамкасби Жо Байденни Вашингтон “Ягона Хитой” тамойилига амал қилиши ва “кимки ўт билан ўйнашса ҳалок бўлиши” ҳақида огоҳлантирган эди.

Байден Си Цзинпинга АҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсати ўзгармаганини ва Вашингтон статус-квони ўзгартириш ёки Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказиш бўйича бир томонлама ҳаракатларга кескин қаршилик кўрсатишини айтди.

Душанба куни Тайван бош вазири Су Ценг-чанг маҳаллий ОАВ томонидан берилган- Пелоси пайшанба куни келадими ёки йўқми деган саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади.

 “Биз юқори мартабали хорижлик меҳмонларнинг мамлакатимизга ташрифини ҳар доим илиқ кутиб оламиз”, деди у Тайбзеда журналистларга.

Пелоси делегацияси душанба ва сешанба кунлари Сингапурга ташриф буюриши ва расмийлар, жумладан Бош вазир Ли Сян Лун билан учрашиши керак эди, дея хабар беради Сингапур ташқи ишлар вазирлиги. Сингапурдаги Америка Савдо палатаси душанба куни тушдан кейин Пелоси билан зиёфат уюштириши керак эди, деб хабар беради унинг веб-сайти.

Якшанба куни давлатга қарашли бўлган ОАВлари Хитой ҳаво кучлари вакили Шен Цзинькедан иқтибос келтирган ҳолда, Пекин «миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қатъий ҳимоя қилишини» маълум қилишган эди.

Шен ушбу ҳарбий авиашоуда Тайванга ишора қилиб, Ҳарбий ҳаво кучларида «ватанимизнинг қимматбаҳо ороли» атрофида уча оладиган кўплаб қирувчи самолётлар бор, дея баёнот берди.

Пекин Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади ва оролни назорат қилиш учун куч ишлатишдан ҳеч қачон воз кечмаган.

Пелосининг Осиё сафари Хитой ва Қўшма Штатлар раҳбарлари учун сиёсий жиҳатдан қийин пайтга тўғри келмоқда.

Си Цзинпин бу йил охирида ҳукмрон Коммунистик партиянинг беш йиллик қурултойида мисли кўрилмаган учинчи муддатга раис сифатида ғалаба қозониши кутилмоқда. Қўшма Штатларда эса, Байденнинг Демократик партияси ноябр ойида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда Вакиллар палатаси устидан назоратни сақлаб қолиш учун кескин курашга дуч келиши мумкин.

Байден ўтган чоршанба куни журналистларга берган интервьюсида, АҚШ ҳарбийлари Пелосининг Тайванга ташрифини «ҳозирги пайт унча яхши фикр эмас» деб ўйлаши ҳақида баёнот берган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг