«Жаллодлар ва қурбонларни чалкаштирмаслик керак. «Путин ва Польша Бош вазири тарих тўғрисида қандай қилиб баҳслашиб қолишгани хақида

0
2525
Фото: AFP/TAСС

Польша бош вазири Матеуш Моравецкий, Россия президенти Владимир Путин билан Молотов-Риббентроп шартномаси ва 1930 йилларнинг охирларида Совет ва Польша ҳукуматларининг гитлерчилар Германияси билан ҳамкорлиги юзасидан сиртдан баҳслашиб қолишди.

Можаро, Путиннинг Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг 24 декабрь куни кенгайтирилган йиғилишидаги сўзлаган нутқидан кейин пайдо бўлди, Путин ўша йиғилишда 30-йилларда Германияда ишлаган Польша элчиси Юзеф Липскийни «антисемит чўчқа» деб атади.

Шундан бир неча кун ўтгач, Россиянинг Польшадаги элчиси Сергей Андреевни Польша Ташқи ишлар вазирлиги билан суҳбатлага таклиф қилинди. Республика ташқи ишлар вазири ўринбосари Марчин Пшидачнинг хабарига кўра, суҳбат чоғида «Польша ҳукумати номидан Россия Федерациясининг юқори ҳокимият вакиллари томонидан бир неча бор билдирилган тарихий инсинуацияларга (беҳуда фикрларга тахр.)қарши кескин норозилик билдирилди».

Ўз навбатида, Андреев ТАСС агентлигига Пшидач учрашув давомида бўлмаганлигини ва у Польша Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий бошқармаси бошлиғи Ян Хофмоклем билан суҳбатлашганлиги хақида гапириб берган. Россия дипломатининг сўзларига кўра, суҳбат «кескин, аммо тўғри» бўлган.

Якшанба куни Польша бош вазири, Путиннинг сўзларига жавоб беришга қарор қилган. Мамлакатнинг Вазирлар Кенгаши сайтида эълон қилинган баёнотда, у Россия президентини Польшани ҳақоратлашга уринишда айблаган.

Шу ойнинг ичида, Путиннинг Иккинчи Жаҳон урушини дастлабки босқичидаги Польшанинг роли ҳақидаги бундай баёноти биринчиси эмас. 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у, шунингдек, Польша Чехословакиянинг бўлинишида фаол иштирок этганини таъкидлаб, ушбу масалани кўтариб чиқди.

Путин худди шу мавзуни 20 декабрь куни МДҲнинг норасмий саммитида, шунингдек 25 декабрда Кремлдаги ишбилармонлар билан учрашувда ҳам кўтарган.
Би-би-си рус хизмати Путиннинг сўнгги чиқишлари ва бош вазир Моравецкий жавобидан муҳим фикрларни танлаб олибди.

Владимир Путин(19 декабрдаги матбуот анжуманида)

Сталин Гитлер билан тўғридан-тўғри алоқалар орқали ўзини чаплагани йўқ, аммо Франция ва Буюк Британия раҳбарлари у (Гитлер) билан учрашиб, қоғозчаларга имзолар чекишганди. Ҳа, Молотов-Риббентроп пактига ва унга махфий илова имзоланган, бу ҳақиқат. Яхшими ёки ёмонми? Сизнинг эътиборингизни қаратмоқчиман, бу жуда муҳим: Совет Иттифоқи Германия билан тажовуз қилмаслик тўғрисидаги битимни имзолаган Европадаги сўнгги давлати эди. Қолганларнинг ҳаммаси аввалроқ имзо чекишган эди, хўш, Совет Иттифоқи бундан бошқа яна нима қилиши керак эди? Бирга-бир қолиши керакмиди?

Ҳа, махфий протоколлар, Польшанинг бўлиниши дейишади. Аммо Польшанинг ўзи Чехословакияни бўлинишида иштирок этди: у иккита ҳудудига кириб, уларни тортиб олди, тамом манашундай. Улар амалда ультиматумни илгари суришганди, керак бўлмасада, агрессия учун бутун бир гуруҳ тузгандилар, чунки Чехословакия ушбу босим остида таслим бўлиб, манашу ҳудудларини бериб юборганди.

Ҳа, Совет қўшинлари ушбу протоколларга мувофиқ Польшага киришганди, лекин Польша ҳукумати қуролли кучлари ва Польша ҳудудида содир бўлаётган воқеалар устидан назоратни йўқотиб қўйгандан кейин шу ишни қилди ва ўзи ҳам Польша-Руминия чегараси яқинида эди. Бу мавзуда ҳатто гаплашадиган ҳеч ким бўлмаганди.

Матеуш Моравецкий

Узоқ вақт давомида улар (Гитлер ва Сталин) нафақат иттифоқчилар, балки дўстлар ҳам бўлишган. Бу дўстлик шунчалик гуллаб-яшанагандики, 150 нафар немис коммунистларидан иборат гуруҳ, урушдан олдин Учинчи Рейхни ташлаб СССРга кетишганида, 1939 йил ноябрида Сталин уларни Гитлерга «совға сифатида» бериб юбориб, уларни очиқ ўлимга маҳкум этилишига хисса қўшганди.

СССР ва Учинчи Рейх ўша вақтга қадар яқиндан ҳамкорлик қилиб келишган. 1939 йил 27 ноябрда Брест конференциясида икки давлат хавфсизлик хизматлари вакиллари, босиб олинган ҳудудлардаги Польша миллий озодлик ташкилотларига қарши курашда ҳамкорлик усуллари ва тамойилларини муҳокама қилишган эди. НКВД ва СС органларининг ҳамкорликка бағишланган кейинги конференциялари, шу қаторда Закопане ва Краковда (1940 йил март) бўлиб ўтган эди. Бу тажовуз қилмаслик юзасидан ўтказилган музокаралар эмас эди – улар Польша Республикаси фуқароларини, инсонларни йўқ қилиш (ўқинг: ўлдириш), шунингдек, Польшани бутунлай йўқ қилиш мақсадидаги қўшма, иттифоқчилик ҳаракатларини муҳокама қилишган эди.

Владимир Путин(24 декабрь куни Мудофаа вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида)

Очиғини айтадиган бўлсам, менга нимаси тегиб кетди, мен сизларга тўғрисини айтаман, бу Гитлер ва ўша Польшанинг расмий вакиллари, яҳудийлар масаласини қандай тарзда муҳокама қилишгани эди. Гитлер ташқи ишлар вазирига, кейинчалик очиқчасига Польшанинг Германиядаги элчисига, унинг ғояси борлигини айтганди: яҳудийларни Африкага, колониялар бадарға қилиш. Тасаввур қилаяпсизми: 1938 йил, ўлиб кетиш, йўқ бўлиб кетиш учун Европадан Африкага яҳудийларни юбориш. Бунга Польшадаги элчи жавоб беради ва у кейин буни Польшанинг ташқи ишлар вазири Юзеф Бекга билдиришнома қоғозида ёзиб қўйди. «Мен буни эшитиб, у ёзади, мен унга (Гитлерга) жавоб бердим: агар у шундай қилса, биз унга Варшавада улуғвор ҳайкал ўрнатамиз.»

Бадбахт, антисемит чўчқа, бунда бошқа гапга муносиб эмас. У Гитлер билан ўзининг яҳудийларга қарши, антисемитизм кайфиятида тўлақонли бирлашди ва бундан ташқари яҳудийлар таҳқирлагани учун Варшавада унга ҳайкал ўрнатишни ваъда қилган. Ва у ўз бошлиғига, ташқи ишлар вазирига, рағбатлантирилишини ҳисобини олиб, шунга ишонган ҳолда хат ёзади. Ўзича шунчаки ёзмасди […]. Мен бу билан шуни таъкидлашни истардим: айнан ўша пайтда Гитлер билан музокаралар олиб борган шу каби кишилар, Европани ва европалик халқларни нацизмдан озод қилган Қизил Армия аскарлари учун ўрнатилган ёдгорликларни бугун бузиб ташлашмоқда.

Матеуш МоравецкийМен Президент Путиннинг сўзларини мавжуд муаммоларни яширишга уриниш сифатида қабул қиламан. Россия раҳбари унинг айбловлари ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини яхши билади – Польшада на Гитлерга ўрнатилган ҳайкаллар, на Сталин ҳайкаллари мавжуд эмас. Бундай ҳайкаллар фақат босқинчилар ва жиноятчилар – фашистлар Германияси ва Совет Россияси томонидан ўрнатилгандан кейингина бизнинг заминимизда пайдо бўлган.

Дунё тарихидаги энг шафқатсиз диктаторлардан бири бўлган Сталиндан энг кўп азият чеккан- рус халқи, ҳақиқатни билишга лойиқдир. Мен Россия халқи озод халқ эканлигига ва Президент Путин уни тиклашга ҳаракат қилаётган бўлса ҳам, сталинизмни рад этишига чин дилдан ишонаман.

Бегуноҳ тинч аҳолини ва давлатларни босиб олган, ёвуз жиноятларда айбдор бўлган жаллодлар билан унинг қурбонларини аралаштириб юбормаслик керак. Қурбонлар хаққи-ҳурмати, хотираси ва умумий ўтмишимиз учун биз биргаликда ҳақиқатни ҳимоя қилишимиз керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг