Американинг олтин даври олдинда – Трамп

0
361

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.  Бу ҳақда Трамнинг шахсан ўзи Флоридадаги қароргоҳида маълум қилди.

Маълум бўлишича,  унинг ёрдамчилари  аллақачон сайловда иштирок этиш учун расмий ариза топширган. Трамп ўз сайловолди нутқида:

«Американинг олтин даври олдинда,» эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Дональд Трамп ўз президентлигининг тўрт йиллик даврини ғурур билан тасвирган ва Жо Байден маъмуриятининг дастлабки икки йилидаги воқеалари ҳақида гапириб берган.  Унинг таъкидлашича, у лавозимини тарк этаганидан кейин  мамлакат катта иқтисодий тушкунликни бошидан кечирган.

У президентлик йилларини хотирлаб, «Ушбу қисқа тўрт йил ичида ҳамма нарса ажойиб эди», дея қўшимча қилган.

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден, собиқ Президент Дональд Трамп, яна бир собиқ етакчи Барак Обама ва Республикачилар партиясидан Мехмет Оз жорий йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган Оралиқ сайловлардан олдин Пенсилванияда сайловчилар билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг