БААга тегишли ракетанинг Марсга парвози об-ҳаво туфайли қолдирилди

0
1615
Фото: AFP

15 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари ёмон об-ҳаво шароити туфайли ўзининг Марс сайёрасига учираётган “Умид” ракетаси парвози яна қолдирилганини маълум қилди.

Ушбу ҳаво кемаси чоршанба куни Япониядан учирилиши керак эди, лекин ушбу парвоз жума кунигача кечиктирилди.

“БАА Фазо Агентлиги ва МБР Фазо Маркази “Митсубиши оғир саноат” компанияси билан бир қанча муҳокамалар ўтказди ва Танегешима оролидан Марсга учирилаётган “Умид” ракетасининг парвози беқарор об-ҳаво туфайли яна қолдирилди. Ушбу парвознинг кейинги вақти 24 соат ичида эълон қилинади” дея хабар берган Дубай ОАВлари чоршанба куни.

Еттита амирликдан ташкил топган БАА Марс сайёрасига ракета учираётган биринчи араб мамлакати ҳисобланади. Амирликлар Марсни ўрганишда мусобақалашаётган уч мамлакатдан бири бўлиб, АҚШ ва Хитой ракеталари ҳам Қизил сайёрага парвозларни амалга оширишмоқда.

БААнинг “Умид” ракетаси 2021 йилнинг февралигача Марсга етиб бориши кутилмоқда. Бу фазо операциясининг мақсади Қизил сайёранинг атмосферасини ҳар томонлама ўрганишдан иборат бўлиб, ”Умид” Марс атрофида бир йил айланиб юради. Марсдаги бир йил Ер сайёрасидаги 687 кунга тўғри келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг