«Толибон» ҳаракати Қандаҳордаги қамоқхонани эгаллаб, маҳбусларни озод қилди

0
815
Фото:ria.ru

«Толибон» ҳаракати Қандаҳор шаҳридаги қамоқхонани эгаллаб олиб, юзлаб маҳбусларни озод қилди. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, «Толибон» ҳаракати Қандаҳор ва қўшни Орузган вилоятига ҳужумларини қайтадан бошлаган. «Қандаҳор шаҳридаги марказий қамоқхона 11 август куни тунда узоқ қамалдан сўнг бутунлай босиб олинди», — дея маълум қилган Мужоҳид.

Таъкидланишича, юзлаб маҳбуслар озод қилинган, ахлоқ тузатиш муассасаси ходимлари эса ҳаракатга таслим бўлган. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати қўлга олинган Қандаҳорда афғон ҳарбийларини тозалаш ишларини олиб боришини эълон қилган. Улар ижтимоий тармоқларда яширинаётган афғон аскарларини «Толибон»га топширишни талаб қилиб, «Қандаҳор аҳолисига эслатма» юборган.

Жумладан, унда маҳаллий аҳолидан шаҳарнинг ҳали ҳам ҳарбийлар назорати остида бўлган жойларини тарк этмасликни талаб қилиниб, агар улардан бирининг уйида ҳарбий хизматчи бўлса, улар жангариларга хабар беришлари шартлиги, акс ҳолда улар жазога шикоят қилиш ҳуқуқисиз «шариат бўйича» жазоланиши айтилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг