Сеул мерияси экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди

0
2540
Манба: Forbes

Жанубий Корея пойтахти Ҳокимияти декабр ойидан бошлаб ҳавога чиқадиган чиқинди миқдори юқори бўлган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайди. Бундан ташқари, «ифлос» автоуловлар эгалари автотураргоҳ учун кўпроқ пул тўлашга мажбур бўлишади, дея хабар беради Жанубий Кореянинг Ёнҳап ахборот агентлиги.

Бундай чора-тадбирлар атмосферага зарарли чиқиндилар миқдорини қиш ойларида ва эрта баҳорда, ҳавода микро чангнинг миқдори меъёрдан бир неча баравар ошганда камайтириш зарурати билан боғлиқ. Чекловлар бешинчи экологик гуруҳга кирувчи автоуловларга нисбатан қўлланилади – уларга Сеул марказидан эрталаб соат 6 дан кечқурун 21 гача кириш тақиқланади; тақиқни бузган ҳолда 200 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади. Улар учун автотураргоҳлар учун тўловлар ҳам 50 фоизга оширилади.

Шуниси эътиборга лойиқки, мерия расмийларга расмий автомобилларни ҳар икки кунда бир марта ишлатишга рухсат берди ва ҳукумат амалдорларини автобус ва метрога алмаштиришга чақирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг