Мишель Обама янги китобида акс этган қиёфасидан нафратланишини тан олди

0
832
Фото: The Guardian

АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обаманинг иккинчи эсдалик китоб «The Light We Carry» («Биз олиб юрган нур») идан парчалар Guardian’s Saturday  журналида чоп этилди. У китобда жасорат билан яшашни ва ақлни енгиш йўлларини муҳокама қилади.

«Мен 58 йилдан бери қўрқинчли онгим билан яшадим. У мени безовта қилади. У мени заиф кўришни яхши кўради», дея ёзади Обама китобида.

Бундан ташқари, у онгининг бу қисми доим унинг ташқи кўриниши ҳақида салбий фикрда эканлигини ва у қачонки ойнада ўз аксини кўрадиган бўлса, хафсаласи пир бўлишини ёзади.

«Ташқи кўринишим, айниқса бўйим (5’11 дюйм) менга доимо узимга нисбатан ишончсизлик беради», дейди у китобида.

Обама, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида депрессиянинг «паст даражадаги шаклини» бошдан кечирганини тан олди.

«Пандемия даврида мен қилган ишимни давом эттирдим – виртуал сайловчиларни рўйхатга олдим, нутқ сўзладим, хайрли ишларни қўллаб-қувватладим, одамларнинг дардини тингладим. Бироқ шахсий равишда ўз устимда ишлаш ёки ҳақиқий ўзгаришларни амалга ошириш мумкинлигини ҳис қилиш мен учун қийинроқ эди», деб ёзади у.

«The Light We Carry» («Биз олиб юрган нур») асарида Обама 2016 йилги президентлик сайловлари ҳақида ҳам фикр юритади.

«Эримнинг ўрнига президент сифатида очиқ ва узрсиз равишда этник ҳақоратларни ишлатиб, худбинлик ва нафратни қандайдир маъқул кўрган, ирқий адолат учун намойиш қилаётган одамларни қўллаб-қувватлашдан бош тортган одамни эшитиш мени қаттиқ ларзага келтирди. Бу оддий сиёсий мағлубиятдан кўра хунукроқ нарсадек туюлди», дея қўшимча қилади у.

Маълумот учун, нашр қилинганидан бери унинг биринчи китоби «Becoming» 50 тилга таржима қилинган ва дунё бўйлаб 17 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. «Биз  олиб юрадиган нур» китоби ҳам худди шундай энг кўп сотилган асарлар рўйхатида бўлиши кутилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг