Владимир Путин Грузияга санкциялар киритишни истамаслигини айтди.

0
2373

Владимир Путин Грузияга санкциялар киритишни истамаслигини айтди. Бу хақда Arab News хабар бермоқда.

Сешанба куни Россия президенти Владимир Путин телевидения орқали берган баёнотида, Грузия устидан қаттиқ иқтисодий санкциялар жорий этиш учун парламент чақирувини қўллаб-қувватламаганини маълум қилди.

Сешанба куни Россия парламенти ҳукуматни Грузияга қарши санкцияларни ишлаб чиқишга чақирган қарорни бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди. Бу эса қўшнилар ўртасидаги сиёсий инқирозни кескин оширади.

Путин, давлат телевиденияси орқали берган баёнотида, «Мен Грузия билан алоқаларни қайта тиклаш учун муносабатларимизни мураккаблаштирадиган ҳеч нарса қилмаган бўлар эдим», деди.

Россия парламентининг қуйи палатасидаги депутатлар, ҳукуматнинг «Грузияга қарши махсус иқтисодий чораларни қўллашга чақириғи» ни қўллаб-қувватладилар.

Дума раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, ушбу қарорда Россия ҳудудида Грузия шароб ва минерал сувни тақиқлаш, шунингдек, «мамлакатдан Грузияга йўналтирилган молиявий операцияларни чеклаш» тавсия қилинган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг