Европаликлар Эронни ядро битимини бузганликда айблаб уни жазолаш учун биринчи қадам қўйди

0
1489

Сешанба куни Европа кучлари Эронни ядровий битимни бузганлик учун жазолашга қаратилган дастлабки қадамларни амалга оширди, дея хабар беради Reuters.

Британия, Франция ва Германиянинг ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича мутасаддиси Эроннинг «JSPoA» деб аталадиган битимига кўра ўз зиммасига олган мажбуриятларга зид ишларни амалга ошираётганини айтди.

«Зудлик билан қўшма комиссия чақирилиши ҳамда ушбу мувофиқлик масалалари “JSPoA” доирасида кўриб чиқилиши керак», деди улар.

Шартномани имзолаган давлатлар, хусусан, Европаликлар, шунингдек, Россия ва Хитойнинг қўшма комиссиясининг чақирилиши, ушбу шартнома имзолангандан сўнг бекор қилинган халқаро санкциялар қайтадан амалга киритилиши кутилмоқда.

«Eрон “JSPoA” доирасида қолишни истаганини билдирди. Агар у “JSPoA» доирасида қолишни хоҳласа аввалги шартномага мос равишда ҳаракат қилиши ва ундаги барча мажбуриятларни қолдирмасдан бажариши керак», деди Европа давлатлари.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Эрон 2015-йилги келишувга рози бўлиб, ядровий дастурини тўхтатган ҳолдагина, жаҳон савдосига кириш имкониятини қўлга кирита олади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг