Ўзбек халқида »Ўлганни устига тепган» деган ибора бор. Аммо бу ибора қачонгача шифокорларнинг ойлиги, қадри, химоясига нисбатан ишлайди?
Ахир шундоқ хам қанча гапирилди, ёзилди, твларда тинимсиз чиқиш қилинди.
Нахотки шифокор Ўзбекистон деган ўлкада қадр топмайди? Нахотки ўз умрини бошқалар хузур халовати, соғлиғи ва шодлиги учун сарф қилаётган соха вакилларини озгина бўлса хам қўллаб қувватлаш, жонига оро кириш, қадрини оширишга харакат қилиш шунчалар қийин. Майли шунча қийин бўлса хеч бўлмаса АЛДАМАНГ!
2018 йил ноябрь ойида молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов 2019 йил январь ойидан тиббиётчиларнинг ойлиги 20% га 2019 йил 1 апрелдан эса 15% га оширилади деб маълум қилган эди. Ана шу чиқишда шу йилнинг куз ойларида хам яна қанчадир фоиз кўтаришни кўзда тутяпмиз деб ваъда берилганди. Энди бугун сезиляптики бу фақат шифокорларни алдаш, тинчлантириш, яна эски тос эски хоммом шароитига кўникишига мажбурлиги аниқ бўлиб қолди.
Хўп хақиқатдан хам январ ойида 20 фоизга оширилди. Аммо оширилгунча инфляция ва нархлар хам 20фоизга кўтарилдику. Айтайлик 800минг ойлик олаётган УАШ 20% га кўтарилган бўлса 160 минг сўмга ошди. Бундан 12% солиқ ушланса қўйингки 150 минг сўмга ошди дейлик. Бир ойга бўлиб чиқса бир кунга 3 минг сўмга ошгани маълум бўлади. 3 минг сўм! Звачка! Нақадар кулгули, ачинарли, масхаромуз рақамлар.
Бу хам етмагандек энди мана апрел хам ўтди. Апрелни ойлиги 15% га ошиши керак эди. Буни хам рақамларда кўрсак 1 млн бўлган ойликни яна 150 минг сўмга солиқларни айирсак 130 минг сўмга ошириш керак эди. Қўйинг бу рақамни кунга бўлмай қўя қолай!
Мана шу кулгули даражадаги сумма хам ОШМАДИ! Республиканинг барча жойларидаги врачлар буни таъкидлашмоқда.
Аслида шу ойликни хам 30-40фоизи шу муассасани ўзида қолади. Деворий газета дейсизми, маънавият дейсизми, СЕСдан текширув жаримаси, канцтовар, қоғоз ручка, Фонд, алламбало йиғимлар, хона ремонти қўйингки Қулоғигача қарзга ботиб кейинги ойликкача тиббиёт вакили зўрға етиб боради.
Энди адолатли бир саволлар қўйсак. Нега энди врач ёки хамшира мана шу ёлғончиликлар, қадрсизликлардан кейин касбини севиши керак? Нега энди мана шу нохақликлардан кейин тиббиёт сифатли бўлиши керак?
Бемор, бемор қариндошлари томонидан тахқирланиб, сўкишу маломатларга чидаб ишлаши керак? Соғлиқни сақлаш вазирлиги врачни ишлаш шароитини яхшилай демаса, хуқуқини химоя қилай демаса, ойлигини, мукофот пулинику қўяверинг, юклама билан ишласа хам тўламаса, яна мана шундай АЛДАСА нима қилсин?
Президентимиз барча соҳаларда ўзгаришлар қилишга қаттиқ мехнат қилмоқдалар. Ахир Соғликни сақлаш вазирлиги хам озгина харакат қилса, мавжуд вазиятни ўзгартиришга интилса, врачлар қадрини, хурматини, шароитини яхшилашга урунса бўладику! Прокурор, мелиса ёки юқори ойлик олувчи бошқа бюджет ташкилотлардан тиббиётчиларни умуман КАМ жойи йўқ!
Шундай экан хозиргача мана шу шароитга чидаб, беморлар соғлиғини химоя қилишга бел боғлаган ФИДОИЙ тиббиёт вакилларига рахмат айтайлик, қадрлайлик, хурматини жойига қўяйлик. Вазирлик қандайдир фоизларда эмас бутунлай ойликларни қайта кўриб чиқсин. 5-6Баробарга ошириш керак. Бўлмаса фидоийликни хам чегараси, содда қилиб айтганда срок годности тугаяпти.
Бемор рози бўлиб берадиган Қўл хаққини, хизматини , зехнига берилган мукофотини ПОРА деб салбий урғу бериб қўйгандан кейин ойлигини ўша порага кўз тикмайдиган даражада қилиб қўйингларда аввал!
Ўзбекистон ахолиси соғлом, бақувват ва тоза фиклаши учун, ватан келажагини қуриш учун бу омил нақадар мухим деб ўйлайман!