15 октябрь – Бутунжаҳон қўл ювиш куни

0
1104
Фото:yandex.ru

2008 йил 15 октябрдан буён “Бутунжаҳон қўл ювиш куни” (Global Handwasing Day) нишонланади. Ҳар йили ушбу тадбир БМТ Бош Ассамблеяси ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ташкил қилинади.

Бу кун одамларни қўл ювишнинг соғликка таъсири ҳақида хабардорлигини оширишга бағишланган. Бутунжаҳон тоза қўллар куни шахсий гигиена асосларига хизмат қилиши мақсад қилинган.

Одам кафт билан юзини ёпиб аксиради ёки йўталади, кейин қўли билан эшик тутқичидан ёки машинанинг дастагидан ушлайди, сиз ҳам худди шу тутқичдан ушлайсиз. Барча вируслар ва бактериялар сизнинг қўлингизда қолади. Бу ҳолат қўрқинчли эмас.

Муаммо шундаки, биз онгсиз равишда қўлларимиз билан юзимизга тегамиз. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу ҳолат соатига ўртача 23 марта, яъни кунига юзлаб марта кузатилади.

Aнтисептиклар, рўмолча, гель ва бошқа алкоголли дезинфекцияловчи воситалар фойдали бўлиши мумкин, лекин ҳеч нарса оддий совунга етмайди. Совун ва сув комбинацияси юқумли касалликларга, шу жумладан коронавирусга қарши энг кучли қуроллардан бири бўлиб қолмоқда.

Шу боис, ЖССТ қўл ювиш имкони бўлмаса, антисептикни фақат совунга муқобил сифатида қўллашни тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз, қўлларни тўғри ювиш зарур, яъни уларни камида 20 сония давомида яхшилаб ювиш мақсадга мувоффиқ бўлади.

Кафтнинг ташқи томонига, шунингдек, бармоқлар орасидаги терига эътибор бериш сўралади. Бу диарея билан касалланишни 40 фоиздан ортиқ ва нафас йўллари инфекциясини 25 фоизга камайтиради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг