Илон Маск инсон мияси ва компьютерни бирлаштиришга, ҳамда инсонлардан киборг ясашга тайёр

0
2397
Манба: building-tech.org/

Илон Маск яқин келажакда ҳар қандай инсонни “суперодам” қилишга қодир бўлган, Neuralink деб номланган янги маҳсулотни эълон қилиш ниятида экани хақида хабар берди.

«Менимча, биз яқинда хайратланарли даражада тасаввур қилиш мумкин бўлган қизиқарли нарса хақида эълон қиламиз», деди Tesla бош директори. «Воқеаларни ривожланишнинг маъқбул варианти- бизнинг сунъий интелект (СИ) билан самарали бирлашувимиздир», дея қўшимча қилди у.

Neuralink компаниясининг рўйхатига киритилган Маск, янги технология одамларни компьютер билан боғлаш ва СИ билан симбиозни таъминлашга қодир эканини айтди.

Миллиардернинг сўзларига кўра, одамлар аллақачон киборг экан, чунки бунга уларнинг ўз телефонларига боғланиб қолиши сабаб экан. Оддий қилиб айтганда, улар керакли даражада унчалик «ақилли» эмас, чунки уларнинг миясига маълумот кераклича тезликда етиб бормайди. Тез орада, ҳар бир инсонда самарали мия-компьютер интерфейси орқали инсоний имкониятларидан юқори қобилиятларга эга бўлиш имконияти яратилинар экан.

Бу хақда Маск шундай баёнот берди: «Сиз телефонингиз ёки компютерингиздан фойдаланиб, қанчалик ақиллисиз? Аслида, жуда ҳам кўп. Сиз ҳар қандай саволга зудлик билан жавоб бера оласиз ва ҳеч қандай муаммосиз нарсаларни эслайсиз. Сизнинг телефонингиз видео ва тасвирларни мукаммал равишда хотирасида сақлайди. Телефон- бу сизнинг давомингиздир. Сиз аллақачон киборгсиз. Аксарият одамлар киборг эканлигини тушунишмайди. Фақат маълумот узатиш тезлиги секин, жуда секин. Бу сизнинг биологик ва рақамли «Мен»нингиз ўртасидаги жуда нозик маълумотлар оқимидир. Биз нозик маълумотлар оқимни йирик бир дарёга айлантиришимиз керак, яъни жуда катта юқори тезликдаги интерфейсга.»

Neuralink технологияси, одамлар ўлимидан кейин яшашни давом эттирадиган оний тасвирларни яратишга имкон беради. «Сизнинг биологик “Мен”нинггиз ўлиб кетганидан сўнг, сиз тўғри маънода янги юнит (бўлинма)га тушасиз”, – дея тушунча берди миллиардер.

Америкалик тадбиркорнинг фикрига кўра, шундай тарзда инсониятда сунъий интелектни бир ёқли қилиш эҳтимоли кўпроқ бўлади. «СИ билан бирлаштирилган сценарий, эҳтимол, энг яхшиси бўлиши мумкин. Агар сиз ғалаба қозонишга кучсиз бўлсангиз, унда бирлашишингиз керак бўлади», дейди Маск.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг