Хитой аҳолиси қисқармоқда

0
482
Фото: REUTERS/Tingshu Wang

Хитойда туғилиш сони сезиларли даражада секинлашган. 2025 йилгача Хитой аҳолиси қисқариши мумкин, дея хабар бермоқда Global Times соғлиқни сақлаш ходимининг сўзларига таяниб.

Статистикага қараганда, 2021 йилда янги туғилган чақалоқлар сони бир неча вилоятларда охирги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткични қайд этган.

Марказий Hunan провинциясида туғилганлар сони қарийб 60 йил ичида биринчи марта 500 мингдан пастга тушди, дея хабар бермоқда Global Times. Фақат Хитойнинг жанубий Guandun провинциясида 1 миллиондан ортиқ янги туғилган чақалоқлар қайд этилган, дейилади хабарда.

Кўплаб хитойлик ёшлар яшаш учун харажатлар ва иш босими каби омилларни катталиги туфайли фарзанд кўрмасликни афзал кўришади.

Хитой аҳолиси 2021-2025 йилларда қисқариши кутилмоқда, деган хабарни тарақатаётган Global Times, Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг аҳоли ва оила масалалари бўйича бошлиғи Yang Venchjuan’ нинг сўзларига таяниб бермоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг