Украиналиклар Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга Украина фуқаролиги ва бош вазирлик лавозимини бериш ҳақидаги петицияни имзоладилар

0
443
Фото:Украина Президентининг матбуот хизмати/ REUTERS орқали эълон қилган

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонга Украина фуқаролигини бериш ва уни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги петиция сешанба куни Украина ҳукуматининг расмий петициялар веб-сайтида эълон қилинганидан бир соат ўтиб, 2500 дан ортиқ имзо тўплади.

Июль ойи бошида ўнлаб вазирлар истеъфога чиққанидан кейин мамлакат ичида машҳурлигини йўқотганига ва истеъфога чиқишини эълон қилишга мажбур бўлганига қарамай, Жонсон Россия босқинига қарши курашаётган Украинани кучли қўллаб-қувватлагани учун Киевда шарафланадиган шахс бўлиб қолмоқда.

Украина пойтахтидаги расмлар, фрескалар ва ҳатто тортларини у одамнинг сурати билан безаб, баъзи украиналиклар меҳр билан»Жонсонюк» деб аташмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский номига йўлланган петицияда Жонсоннинг кучли томонлари кўрсатиб ўтилиб, “Борис Жонсонни бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлаш, Украинага ҳарбий босқин уюштирганга қарши аниқ позицияси ва/ёки сиёсий, молиявий ва ҳуқуқий доно” инсон сифатида қайд этилган.

Бироқ, петиция бундай тайинлашнинг бир салбий томонини тан олади: яъни, унинг Украина Конституциясига мос келмаслиги.

Сешанба куни петиция топширилганидан бир неча соат ўтгач, Жонсоннинг Даунинг-стритдаги офиси Россия босқинига қарши «ақл бовар қилмайдиган даражадаги жасорати, ёвга бўйсунмаслиги ва шарафли» инсон деб атаб, Зеленскийга етакчилиги учун Сер Уинстон Черчилл мукофотини топширди.

Зеленский мукофотни қабул қилишда янги петицияни тилга олмади, бироқ у агар 25 минг имзога тўпласа, расмий жавоб беришлиши талаб қилинади.

Мукофотни Киевдан видео алоқа орқали қабул қилар экан, Зеленский уруш давридаги Британия бош вазири Черчиллнинг гапларини иқтибос келтирган ҳолда, ҳатто вазият ёмонлашган пайтларда ҳам Жонсон “жанг қилишдан тўхташ ҳақида ўйламаганини” айтиб ўтди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг