Швециялик режиссёр Бёрн Рунгенинг «Аёл» филми кекса эр-хотин тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Фильм бош қаҳрамони бўлган аёл жахонга машҳур ёзувчи бўлишни орзу қилади. У билан бирга қирқ йил ҳаёт кечирган севимли эри учун барча имкониятлари – ёшлик, истеъдод ва орзуларидан воз кечади. Бир кун келиб унинг хаёти истаганидан бутунлай бошқача бўлганини англайди…
Филмда асосий ролни ижро этган актриса Гленн Клоуз олтита номинация бўйича “Оскар” мукофотига тавсия этилди. Кўпгина танқидчиларнинг фикрига кўра, бу роль актрисага узоқ кутилган муваффақиятни келтириши мумкин.
Актриса Гленн Клоуз: «Филмда илгари сурилган ғоя бугунги кунда жуда муҳим аҳамиятга эга эканини тушуниш учун узоқ йиллар керак эмас, муҳими инсон ўзига нима кераклигини билиши шарт. Мураккаб инсоний муносабатларга оид бу кинони кўриш ҳамма учун долзарб деб ўйлайман» – дея таъкидлайди.
«Бизнинг тарихимиз эпик кайфиятдаги филмларга бой, аммо ақллилари кўп эмас. Мен мазкур кино улардан бири бўлади деб ҳисоблайман», – дейди асосий эркак ролини ўйнаган актёр Жонатан Прайс.
«Аёл» филмининг дунё экранларидаги намойиши август ойида бошланади.