Жанубий кореялик қария “суши” сабаб қўлларидан ажралди

0
1915

71 ёшли Жанубий Кореялик нафқахўр суши ресторанидаги тушликдан сўнг кучли заҳарланди ва бунинг оқибатида шифокорлар унинг қўлини ампутация қилишга мажбур бўлдилар. 

Гап шундаки, қария ресторанда тушлик қилганидан 12 соат ўтиб унинг кафти ишиб кетади. Зудлик билан шифохонага мурожаат қилди. Шифокорлар унинг ҳом балқиларда учрайдиган Vibrio Vulnificus бактериясидан заҳарланганини аниқлашади. 

Шундан сўнг, шифокорлар эркакнинг қўлидаги шикастланган тери қатламини олиб ташлашади ва антибиотиклар ёзиб бергач, уйга жавоб беришади. 

Лекин, орадан 25 кун ўтган қариянинг аҳволи яхшиланиш ўрнига баттар оғирлашади. Тўқималардаги некроз(чириш)нинг юзага келиши оқибатида шифокорлар энди унинг қўлларини елкасига қадар ампутация қилишга мажбур бўлишган. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг