Замонамизнинг замонавий «Золушкалари»

0
2875
Foto: Princess Salwa Aga Khan / facebook

Болаликда кўплаб қизлар маликага айланишни орзу қилишади ва баъзи орзулар рўёбга чиқади. Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳаётдаям худди эртаклардагидек воқеалар юз бериши мумкин:

  1. Норвегия қироличаси бўлажак турмуш ўртоғи билан 9 йил яширинча учрашиб юрган.
    Foto: ABACA / eastnews

    Норвегия қироличаси Соня дизайнерлар оиласида туғилган. Ота-онаси қизи уларнинг ишларини давом эттиришига умид қилишганди. Соня либослар ва костюмлар моделларини яратди, бу борада муваффаққиятга эришди. Агар Норвегия тахти вориси Харалд билан танишиб қолмаганида балки таниқли дизайнерга айланган бўлармиди?

  2. Қаҳва ташувчи ёлғиз она тахт ворисини мафтун қилди
    Foto: 045523 / eastnews

    Норвегия тахти вориси, валиаҳд шаҳзода Хакон отасининг изидан борди. У бўлажак рафиқаси малика Метте-Маритни илк бора мусиқа фестивалида учратган. Аммо, валиаҳд шаҳзоданинг танлови жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олингани йўқ. Чунки, қиз ёлғиз она бўлиб, бир мунча вақт официант бўлиб ҳам ишлаган. Бир сўз билан айтганда қироллик оиласи учун муносиб бир номзод эмасдек кўринарди. Бироқ, барча гап сўзларга қарамай Метте Марит кўп ўтмай Норвегия тахти ворисининг рафиқасига айланади.

  3. Таржимон расмий ташриф пайтида бўлажак қиролнинг «тилини топа олди»
    Foto: Reporter / eastnews

    Қиролича Силвия Германияда туғилган. У бўлажак турмуш ўртоғи Карл XVI Густавни Мюнхендаги Олимпия ўйинлари вақтида учратган. Ўшанда валиаҳд шаҳзода Олимпиада ўйинларига расмий ташриф билан келганди, Силвия эса ўша ўйинларда таржимон бўлиб ишлаётган бўлади. Қизиғи, қиз 5 та хорижий тилни билган, бироқ улар орасида швед тили бўлмаган. Ҳа, Силвия бу тилни ҳам 4 йил ўтиб мукаммал ўрганади, бу вақтда у аллақачон Швеция қироличаси эди.

  4. Талаба қизга муҳаббат туфайли Япония тахти меросхўри анъанани бузишга журъат этди
    Foto: JANEK SKARZYNSKI / AFP / eastnews

    Япония шаҳзодаси Фумихито бўлажак рафиқаси билан университетда танишишган. Тез орада икки ёш унаштирилади, аммо бу 3 йил давомида оммадан сир тутилган. Малика Кико Япония императори оиласига кирган биринчи камбағал сиафтида тарихда қолди. Бундан ташқари, ушбу никоҳ доирасида яна бир анъана бузилган: шаҳзода акасидан олдинроқ уйланган.

  5. Муҳаббат туфайли топ-модел исми ва динини ўзгартирди
    Foto: Princess Salwa Aga Khan / facebook

    Америкалик Кендра Спирс энг машҳур мода уйлари билан шартномалар тузган мувафаққиятли модел эди. Аммо, муҳаббат сабаб  у ўз касбидан воз кечди. У танлаган инсон – шаҳзода Раҳим Оға Хон диндор одам. Собиқ модел турмуш ўртоғининг эътиқодини қабул қилди ва исминиям малика Салва Ага Хонга ўзгартирди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг