Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, журналист Жамол Қошиқчи қотилларини топиши керак. Бу ҳақида, Туркия президенти Тоййиб Эрдўған, шанба куни G-20 саммит доирасида қилган чиқишида маълум қилган, у шунингдек, қотилликнинг баъзи жиҳатлари ҳали ҳам яширинганлигини билдирди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Японияда бўлиб ўтган G-20 саммити матбуот анжуманида сўзга чиққан Эрдўған, қотиллик олдидан Истанбулга келган 15 кишилик гуруҳнинг жавобгар эканлигини ва «бошқа жойларда жиноятчиларни қидиришда фойдаси йўқ» эканлигини, айтиб ўтган.
У шунингдек, қотилларни Туркияда таъқиб қилиниши кераклигини айтди.