Туркия ташқи ишлар вазири: душманларимиз Туркия чегараси яқинида террористик давлат тузишга ҳаракат қилишди

0
1659
Фото: Палестинский информационный центр

«Тинчлик булоғи» операцияси фақат Туркия чегараси яқинида террористик давлат тузишга уринган террористларга қарши қаратилган. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу Истанбулдаги ТРТ Жаҳон форумининг очилиш маросида маълум қилган.

“Туркиянинг жанубий чегаралари яқинида душманларимиз ҳақиқатан ҳам террористик давлат тузишга ҳаракат қилишди. Анқара эса уларнинг бу режасини барбод қилди”, дейди Туркия ташқи ишлар вазири.

Вазир расмий Анқара Сурия можаросини ҳал қилиш учун сиёсий йўлдан ташқари бошқа имкониятларни кўрмаётганини маълум қилган. Шунингдек, у Туркия армияси Суриянинг тинч аҳолисига етказилаётган зарарни минималлаштириш чораларини кўраётганини таъкидлади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг