Франция масжидида отишма: Баённа шаҳридаги отишма натижасида ҳибсга олинган 84 ёшли қария

0
1622
Фото: BBC

84 ёшли эркак Франция жанубидаги Баённа шаҳридаги масжидга ўқ узганидан кейин ҳибсга олинган.

Душанба куни бир киши масжид эшигини ёндиришга уринганидан кейин бино ташқарисида тўрт марта ўқ узилган.

Воқеа пайтида намоз ўқиётган 74 ва 78 ёшдаги икки киши жиддий жароҳатланган. Ҳужумчини тўхтатишга уринган бу икки шахс оғир ярадор ҳолда Баённа шифохонасига келтирилди.

Полициячилар берган маълумотларга кўра, отишмада гумон қилинган шахс жойлашган Сент-Мартин-де-Сеигнанх шаҳридан 10 км узоқликдаги уйида қўлга олинган, улар жиноятчининг яшаш жойидан қурол, газ баллонлари ва гранаталарни топишди.

«Ҳужумда гумон қилинган шахс миллий полиция хизмати томонидан ҳибсга олинган… Менинг фикрларим жабрдийдалар ва уларнинг оилалари билан боғлиқ», деб айтди Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.

Шунингдек, хавфсизлик хизмати берган маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс 2015 йилда Миллий Фронт номи билан танилган Марина Ле Пенбошчилигидаги Миллий Митинг партиясига номзодлигини қўйган.

Ле Пен хоним масжидга қилинган ҳужумни қоралаб, воқеа «ҳаракатимизнинг барча қадриятларига зид келади», деб айтди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг