Ўзини Худо деб атаган Қирғизистонликка нисбатан жиноий иш очилди

0
2659

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бизнесмен Арстанбек Абдилдаевга қарши жиноий иш очди. У матбуот анжуманида ўзини Худо ва 2020 йилда коинотнинг президенти бўлишини айтган эди, деб ёзади 24.kg.

Полиция таъкидлашича, иш республика Жиноят кодексининг «Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғаш» моддаси бўйича очилган.

Авваллари Арстанбек Абдилдаев нафақат Қирғизистонда, балки чет элларда ҳам бир қатор матбуот анжуманларидан сўнг Ернинг келажаги тўғрисида ноаниқ фикрлар билдирган.

Шунингдек, яқинда бўлиб ўтган митинг пайтида унинг тарафдорлари Қирғизистон президенти Сооронбай Жэнбековни Абдилдаевга ҳокимиятни топширишни талаб қилишган.

Эслатиб ўтамиз бир неча кун олдин бу шахс ўзини Худо деб атагани ҳақида хабар берган эдик

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг