Қирғизистонда интернет-қаҳрамон ўзини худо, деб эълон қилди

1
2792

Қирғизистонлик сиёсатчи ва бизнесмен Арстанбек Абдилдаев, шунингдек, Арстан Олой номи билан танилган, ўзини худо, деб эълон қилди. Бу ҳақида Қирғизистон парламенти йиғилишида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов маълум қилди.

Абдилдаев ва унинг шериклари бундай баёнотлар учун қандай жазога тортилиши мумкинлиги ҳақидаги депутатларнинг саволига жавобан давлат комиссияси раҳбари тадбиркорнинг сўзлари тегишли экспертиза орқали текширилишини айтди.

“Унинг бошқа баёнотлари ҳам текширилмоқда. Экспертиза натижалари бўйича чоралар кўрилади»,  деди Эргешов.

Ўз навбатида, Қирғизистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов, Абдилдаев ва унинг шериклари экспертлар унинг баёноти бўйича қарор қабул қилмагунча, экстремизм учун жавобгарликка тортилиши мумкинлигини таъкидладилар.

Қирғиз психиатрлари жамоат арбобининг баёнотига расман изоҳ бермаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг