Доналд Трамп: Агар миллионлаб одамларни ўлдирмоқчи бўлсам, биз жуда тез ва осон ғалаба қозонишимиз мумкин

0
1585
Манба: www.dw.com

АҚШнинг толиблар билан битим тузиш имконияти бор ва шу мақсадда музокаралар олиб борилмоқда, деди АҚШ президенти Доналд Трамп бир кун олдин.

Бир неча кун олдин «Толибон» вакиллари АҚШ билан музокаралар муваффақиятли якунланганини эълон қилишди ва шу ой охирига қадар тинчлик битими тузилишини таъкидладилар.

Имзоланиш маросимидан олдин Афғонистонда бир ҳафта давом этадиган зўравонликлар камайиши кутилмоқда – Толибон тарафдори бўлган манбалар буни аллақачон норасмий сулҳ сифатида баҳолаган.

Аммо Америка раҳбари журналистларнинг саволларига жавоб бериб, ушбу истиқбол ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Брифинг давомида Доналд Трамп афғон масаласини куч билан ҳал қилиш мумкинлиги тўғрисида, аммо катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги гапларини такрорлади.

«Агар миллионлаб одамларни ўлдирмоқчи бўлсам, биз жуда тез ва осон ғалаба қозонишимиз мумкин», деди президент. «Ва мен ядро қуроли ҳақида эмас, балки жуда анъанавий нарса ҳақида гапиряпман. Аммо мен миллионлаб одамларни ўлдиришни хоҳламайман», деди Трамп

Доналд Трамп АҚШнинг Афғонистондаги иштирокини сезиларли даражада камайтирганини эслаб, ҳозирги пайтда Америка кучлари «армия сифатида эмас, балки кўпроқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи» сифатида ҳаракат қилаётганини айтди.

Америка раҳбари афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар муваффақиятли бўлишига умид билдирди, аммо ҳозирги пайтда тинчлик кафолати йўқлигини таъкидлади.

«Биз Толибон билан музокаралар олиб бораяпмиз» деди у. Улар билан бир мунча вақтдан бери музокаралар давом этмоқда. Биз нима бўлишини билиб оламиз. Шартнома тузиш имконияти мавжуд. Бизда имконият бор», деб қўшимча қилди Трамп.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг