«Diamond Princess» кемасида 621 киши коронавирус билан касалланди

0
1805

Ёкоҳамада карантиндаги «Diamond Princess» круиз кемасининг коронавируси билан касалланган йўловчилар сони 621 кишига етди. Бу ҳақда 19 феврал куни «Kyodo» нашри хабар берди.

Ҳаммаси бўлиб кема бортида 3,7 мингдан ортиқ киши бўлган. Коронавирус бўйича ташҳис тестидан ижобий ўтган йўловчилар кемадан чиқарилмоқда.

Таъкидланишича, Осиёда, Хитойдан ташқарида коронавирус 1012 кишига таъсир кўрсатган, улар орасида «Diamond Princess» йўловчиларининг улуши 60 фоиздан ошади. Кема феврал ойининг бошидан бери карантинда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг