Покистон Хитой компаниясининг вакцинасидан 1,2 миллион дозада буюртма берди

0
1233
Фото: Reuters

Покистон Хитойнинг Sinopharm компанияси вакцинасидан 1,2 миллион дозада сотиб олади. Бу ҳақда 31 декабрь куни Покистоннинг Фан ва технология вазири хабар қилган.

«Вазирлар Маҳкамаси дастлаб Хитойнинг Sinopharm компаниясидан 1,2 миллион дозадаги вакцинани сотиб олишга қарор қилди. Ушбу вакцина 2021 йилнинг биринчи чорагида вирус юқтириб олиш хавфи юқори бўлган ишчиларга бепул етказиб берилади» деб ёзди вазир ўзининг Твиттер саҳифасига.

31 декабрь куни Хитой ҳукумати Sinopharm компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцинадан фойдаланишга рухсат берилганини маълум қилди. Бу Хитойда рўйхатдан ўтказилган илк коронавирус вакцинаси бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг