АР: Хитой COVID-19 нинг келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотларни давлат сири сифатида таснифлади (видео+фото)

0
1615
Фото: AP / Ng Han Guan. Қишлоқ аҳолиси 2020 йил 2 декабрь, чоршанба куни Хитойнинг жанубидаги Юньнан вилоятидаги Манҳаго қишлоғида Мао Цзедуннинг плакатлари ёнида тунларини ўтказмоқда. Аҳолининг айтишича, яқин атрофдаги ғор буддист роҳиб томонидан бошқариладиган муқаддас қурбонгоҳ сифатида фойдаланилган бўлиб, айнан кўршапалаклар ва одамлар ўртасидаги манашундай алоқа олимларни ташвишга солмоқда.

Хитой расмийлари коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги тадқиқотларни давлат сири деб баҳолади, дея хабар бермоқда Associated Press. Агентлик маълумотларига кўра, оммага эълон қилишдан олдин Хитой ҳукумати ҳузуридаги махсус комиссия тадқиқотни текширмоқда.

Ҳукумат COVID-19 келиб чиқишини ўрганаётган ХХРнинг ҳарбий соҳадаги олимларига «юз минглаб долларлик грантлар» ажратмоқда. Шу билан бирга, расмийлар тадқиқотлар натижаларини кузатишади ва уларни оммага эълон қилишдан олдин Хитой ҳукумати қошидаги махсус гуруҳ, тасдиқланиши талаб қилинмоқда, деб ёзади АР. Агентликнинг хабар беришича, Хитой ҳукумати халқаро олимлар билан ҳамкорлик қилишга тўсқинлик қилишмоқда.

Хуанань Цзян Дафа бозоридаги сотувчи 2020 йил 22 октабр куни Хитойнинг марказий қисмидаги Хубей вилоятининг Ухань шаҳридаги уйида каптарларини боқмоқда. Хитойда COVID-19 вирусини қидириш Ухань шаҳридаги Хуанань денгиз маҳсулотлари бозорида бошланди, у ерда одамларнинг коронавирус инфекциясининг кўплаб дастлабки ҳолатлари топилган кенг ва пастқам мажмуаси жойлашган. Олимлар дастлаб вирусни бозорда сотиладиган ёввойи ҳайвонлардан юқтирган деб гумон қилишган эди. (AP Photo / Ng Han Guan)

Кўршапалаклар яшайдиган ғорлар ҳам назорат остига олинди. АР мухбирлари ҳатто Юньнан шаҳридаги ғорларга кира олмадилар. Бутун вилоят бўйлаб ҳаракатларини кузатиб борган давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, мухбирларни ғорларга киришига рухсат бермадилар.

2020 йил 2 декабрь, чоршанба, Жанубий Хитой, Юньнан вилоятидаги Манхагуо қишлоғи яқинидаги ташландиқ Ванглинг ғорига бир киши чироқ туширмоқда. (AP Photo / Ng Han Guan)

Агентликнинг маълумотларига кўра, ташландиқ кон мавжуд бўлиб, унда COVID-19 нинг энг яқин генетик қариндоши бўлган RaTG13 вируси 2012 йилда топилган бўлиб, айни пайтда бу жой ҳам махсус қўриқланадиган объект сифатида ҳимояга олинган. 2012 йилда ушбу вирус кўршапалакллардан олти нафар эркак кишига юққан эди.

2020 йил 1 декабрь, сешанба куни Хитойнинг жанубий Юньнан вилояти Данаошан яқинидаги қишлоққа ташриф буюрган журналистларни қишлоқ аҳолиси жеркиб ташлаб, яқинлаштирмаяпти. Бир пайтлар ушбу ҳудуддаги шахтада COVID-19 вирусини энг яқин қариндошини юқтирган кўршапалаклар яшаган. (AP Photo / Ng Han Guan)
Ўзларини маҳаллий аҳоли деб атаётган гуруҳ, Хитойнинг жанубий Юньнан вилоятидаги Данаошан яқинидаги шахтага олиб борувчи йўлларни тўсиш учун автоуловлардан фойдаланмоқда, сешанба, 2020 йил 1 декабрь. Шахтада COVID-19 вирусини энг яқин қариндошини юқтирган кўршапалаклар яшаган. (AP Photo / Ng Han Guan)
Ўзларини маҳаллий аҳоли деб атаётган гуруҳ, Хитойнинг жанубий Юньнан вилоятидаги Данаошан яқинидаги шахтага олиб борувчи йўлларни тўсиш учун автоуловлардан фойдаланмоқда, сешанба, 2020 йил 1 декабрь. Шахтада COVID-19 вирусини энг яқин қариндошини юқтирган кўршапалаклар яшаган. (AP Photo / Ng Han Guan)
2020 йил 2 декабрь, чоршанба, Хитой жанубида, Юньнан вилоятидаги Манҳагуо қишлоғи яқинидаги ташландиқ Ванглинг ғорига ташриф буюрувчилар. (AP Photo/Ng Han Guan)
2020 йил 2 декабрь, чоршанба куни олинган суратда Жанубий Хитойнинг Юньнан вилоятидаги Манҳаго қишлоғи яқинидаги ташландиқ Ванглинг ғорига кириш диний атрибутлар билан ивирсиб кетган холати. (AP Photo / Ng Han Guan)
2020 йил 2 декабрь, чоршанба куни олинган суратда Жанубий Хитойнинг Юньнан вилоятидаги Манҳаго қишлоғи яқинидаги ташландиқ Ванглинг ғори ичида бир киши томоша қилмоқда. (AP Photo / Ng Han Guan)
2020 йил 30 ноябрь, душанба куни Хитойнинг жанубий Юньнан вилоятидаги Кунминг шаҳри ташқарисидаги ресторанда одамлар овқатланишмоқда. Дастлаб одам коронавирус ни юқтирганидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Associated Press текшируви шуни кўрсатдики, Хитой ҳукумати ҳамма нарсани қатъий назорат қилиб келмоқда ва вируснинг келиб чиқишини текширишда баъзи чекловларни ўрнатган, шу билан бирга вирусни Хитойдан ташқарида пайдо бўлган, деган кичик таҳмин назарияларини фаол тарғиб қилиб келмоқда. (AP Photo / Ng Han Guan)
2020 йил 3 декабрь, пайшанба куни Хитой жанубидаги Юньнан вилоятидаги Кунминг аэропортида одамларни ёввойи ҳайвонларни емасликка чақирувчи кўршапалак тасвирланган ёзув билан ниқоб кийган ишчи бино панжараси ортидан ташқарисига қараб чиқмоқда. (AP Photo/Ng Han Guan)
2020 йил 10 март, сешанба кун, архивдаги фотосуратда одамлар Пекинда хувуллаб қолган савдо марказида улкан мониторда Хитой раиси Си Цзинпиннинг Хубей вилоятининг Ухань шаҳридаги Хуошеншан касалхонасида тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашаётгани ҳақидаги хабар тарқатмоқда. (AP Photo/Andy Wong)

COVID-19 инфекциясининг биринчи ҳолатлари 2019 йил охирида, Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этила бошланди. Маҳаллий денгиз маҳсулотлари бозори вируснинг ўчоғи сифатида таҳмин қилинган эди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти апрель ойида кўршапалаклар вирус манбаи бўлганлиги ҳақида хабар берган эди.

Ноябрь ойида ташкилот коронавирус одамларга тўғридан-тўғри кўршапалаклардан эмас, балки ўртадаги бошқа ҳайвон ёки уларнинг бир нечта турлари орқали юқиши ҳақида айтди. Дунё бўйлаб 82 миллиондан ортиқ одам COVID-19 юқтирган ва 1,8 миллионга яқин киши вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг