Полиция ходими ва яна 12 киши Нью-Деҳлида исён қурбони бўлган, дея хабар беради Thd Irish Times 25 феврал куни.
Тартибсизликлар пайтида 150 киши жабрлангани, улардан 25 нафари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эканлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон пойтахтида фуқаролик тўғрисидаги янги қонун сабаб бўлган тартибсизликлар вужудга келди. Ҳиндлар янги қонун тарафдори, мусулмонлар эса қарши.
Янги қонунга биноан Покистон, Афғонистон ва Бангладешдан келган мусулмон бўлмаганлар (ҳиндулар, буддистлар, насронийлар) учун Ҳиндистон фуқаролигини олиш соддалаштирилган.