Фото: 60 йил ичидаги энг кучли сув тошқинлари ичида қолган Сидней.

0
1227
Фото:(REUTERS )

Австралиянинг Сидней шаҳрида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди. Ушбу тошқинлар Сиднейда сўнгги олтмиш йил ичидаги энг ёмони деб таърифланмоқда. Бу ердаги кучли ёмғир яна бир-икки кун давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.

Reuters ахборот агентлигининг эълон қилган суратларида сув остида қолиб кетган йўллар, сувдан қоча олмаётган чорва ҳайвонлари, томигача сувга ботган автомобилларни кўриш мумкин.

«Бу ўта хавфли бўлган вазият ва у ривожланишда давом этмоқда» деди Бош вазир Скотт Моррисон парламентда қилган чиқишида.

Шу пайтгача сув тошқинларидан зарар кўрган аҳоли томонидан суғурта компанияларига 3300 дан зиёд аризалар жўнатилган. Аммо, ҳозирча ушбу табиий офатнинг умумий ҳисобда қанча миқдорда моддий зарар келтирганини айтишга эрта экани айтилмоқда.

«Мен штат тарихида бундай кескин об-ҳаво шароити юз берган даврни эслай олмайман» деди Сидней шаҳри жойлашган Янги Жанубий Велс штати раҳбари Гладис Бережиклиан.

Қуйида Сиднейдаги сув тошқинлари тасвирланган баъзи фотосуратларни кўришингиз мумкин.

Манба: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг