Белоруссияда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилади

0
1276
Фото: Sergei Gapon/Pool via REUTERS

Белоруссия президенти Александр Лукашенко мамлакатда конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди,  дея хабар берди Белта давлат ахборот агентлиги 31 декабрь куни.

Белоруссияда шу йилнинг 9 августида президентлик сайлови ўтказилган ва унда мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко яна ғалаба қозонганди. Аммо, Лукашенконинг мухолифлари бу сайловда ғирромлик қилинганини даъво қилишди. Шундан кейин бутун Белоруссия бўйлаб Лукашенкога қарши намойишлар бошланди ва бундай норозилик намойишлари ҳалигача давом этмоқда.

Белорус халқи Лукашенконинг истеъфосини талаб қилишига қарамай унинг ўзи бундай қилмоқчи эмас. Ўтган ойда Лукашенко конституцияга ўргартириш киртилганидан кейин президентликдан кетишини айтганди. Бироқ, Лукашенко конституцияга ўзгартириш бўйича референдум айнан қачон ўтказилишини айтмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг