Америка Қўшма Штатлари ва Бразилия Амазон ўрмонларни сақлаш учун миллион долларлик жамғарма яратмоқчи

0
2070
Манба: picture alliance/dpa/Ministerio das Relacoes Exteriores

Бразилия ташқи ишлар вазири Араужонинг фикрича, АҚШ билан Амазон ўрмонларини сақлаш бўйича ҳамкорлик европаликлар таклиф қилганидан кўра самаралироқ. Бразилия бундан олдин G7 мамлакатлари томонидан ажратилган 20 миллион еврони рад этган эди. Бу ҳақида DW агентлиги хабар бермоқда.

Амазон ўрмонларининг биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш учун АҚШ ва Бразилия 100 миллион долларлик инвестиция фондини яратадилар. Бу ҳақда 13 сентябрь, жума куни АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Бразилия ташқи ишлар вазири Эрнест Араужо билан учрашувидан сўнг АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар қилди. Ушбу фондни хусусий бизнес бошқариши режалаштирилган.

«Бугун Давлат котиби Майк Помпео ва ташқи ишлар вазири Эрнест Араужо Вашингтонда икки томонлама стратегик шериклик мулоқоти учун учрашдилар», деди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортегус. Йиллар мобайнида, бу маблағлар Амазон ўрмонларининг биологик хилма-хиллигини сақлаш учун сарфланади.»

Бразилия давлат космик марказининг INPE маълумотига кўра, август ойи охирида, 2019 йил бошидан бери Бразилияда 80 мингга яқин ўрмон ёнғинлари ўчоқлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 83 фоизга кўпдир. Баъзи экспертлар Амазон тропик ўрмонларида ёнғинларнинг кўпайишини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ўрмонларнинг кўпайиши билан боғлашади.

Бразилия АҚШ билан ҳамкорликни Европа ёрдамидан кўра самаралироқ, деб билади

Вашингтонда Помпео билан учрашувдан сўнг, Бразилия дипломатияси раҳбари Араужо Амазония ўрмонларини сақлаш бўйича АҚШ билан ҳамкорлик европаликлар таклиф қилганидан кўра самаралироқ эканлигини айтди.

Август ойида Франциянинг Биарритз шаҳрида бўлиб ўтган G7 саммити давомида G7 мамлакатлари Амазонканинг ёмғирли ўрмонларидаги ёнғинларга қарши курашиш учун 20 миллион евро ажратишга келишиб олдилар. Ушбу маблағлар асосан ёнғин самолётларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бироқ, Бразилия президенти Жаир Болсонару ушбу ёрдамни рад этди. Бразилия етакчисининг норозилиги, хусусан, Франция президенти Эммануэль Макроннинг Бразилия иштирокисиз ўтказилган G7 саммитида Амазон ўрмонларидаги ёнғинларни халқаро муаммо сифатида кўриб чиқишни таклиф қилганлиги туфайли юзага келди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг