Филиппин онлайн қимор ўйинларини тугатишнинг иқтисодий таъсирини ўрганади

0
1936
Манба: CNA

Филиппиннинг пулни легаллаштиришга қарши идораси, агар онлайн қимор ўйинлари тақиқланса, иқтисодиётга таъсирини аниқлаш учун ушбу ўйинлар соҳасини ўрганмоқда, деди сешанба куни идора раиси.

“Bangko Sentral nig Pilipinas” (BSP) бошқарувчиси ва пулларни легаллаштиришга қарши кенгаш раҳбари Бенжамин Диокно марказий банк агентлиги ва молиявий барқарорлик гуруҳига «ушбу онлайн ўйинларни ўрганиш»ни буюрди.

«Агар улар тўсатдан тақиқлансалар нима бўлади? Бу кўчмас мулк секторига, шунингдек, озиқ-овқат саноатига, ресторанларга қандай таъсир қилади? Буларни ўрганиш менинг BSP губернатори вазифамнинг бир қисмидир», деди Диокно сешанба куни бўлиб ўтган иқтисодий форумда.

Филиппин Оффшор Қимор Операторлари (Инглиз тилида: Philippine offshore gambling operators – POGO) деб номланувчи онлайн ўйин компаниялари маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланишига ёрдам беради ва Хитойдан улар учун ишлайдиган кўплаб меҳмонларни жалб қилади. Кўчмас мулкка талаб ва чакана харажатларни рағбатлантиради.

Филиппинликларнинг ўйнаши тақиқланган POGOлар лицензиялаш тўловлари орқали миллий хазинага ҳисса қўшадилар.

Расмий равишда, мамлакатда 60 та POGO марказлари мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг